АҚШ нинг халқаро ривожлантириш Агентлиги USAID нинг Марказий Осиёда сил касаллигини тугатиш лойиҳаси доирасида ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда
Сил касаллиги мавзусини ОАВ да ёритиш бўйича журналистлар учун
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
МАҚСАДЛАР
Сил касаллиги мавзусидаги танловнинг асосий мақсадлари – сил ва унга қарши курашиш бўйича асосий масалалар ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш, аҳолининг касалланиш кўрсаткичларини камайиши ва аҳолининг яшаш давомийлигини узайишини амалга ошириш, сил беморларига нисбатан бағрикенглик ва маъсулиятли муносабат, сил масалалари бўйича ижтимоий мулоқотни фаоллаштиришда журналистлар ролини кучайтиришни таъминлаш.
МАВЗУГА ДОИР МАСАЛАЛАР
Сил – юқумли касаллик бўлиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири касалликнинг юқиш йўллари, уни олдини олиш усуллари ва даволаш ҳақида аҳолининг етарли даражада хабардор эмаслигидир. Сил касаллиги тўғрисида нотўғри, уйдирма тасаввурлар ва уларни фош қилиш, сил билан оғриган беморлар ва уларнинг оилаларига нисбатан жамиятда бағрикенглик муносабатларини шакллантириш.
НОМИНАЦИЯЛАР
Танловга қуйидаги номинациялар бўйича ишлар қабул қилинади:
- ОАВ матбуотидаги энг яхши нашр,
- энг яхши телесюжет (дастур),
- энг яхши радиосюжет (дастур),
- Интернет-ижтимоий тармоқлардаги энг яхши материал.
ТАНЛОВГА ЮБОРИЛАДИГАН ИШЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ўзбекистонда сил касаллигига оид теле ва радио дастурлар, газета ҳамда журналдаги мақолалар, шунингдек, интернет-ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар танловга тақдим этилиши мумкин.
Танловга 2021 йил 17 февралдан 2021 йил 25 майгача бўлган даврда нашр этилган ва эфирга узатилган материаллар қабул қилинади. Мавзуга оид таҳлилий мақолалар қўллаб-қувватланади.
ИШЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МУДДАТИ
Ижодий ишлар 2021 йилнинг 1 майдан 2021 йилнинг 25 майгача электрон почта манзилига: malik_uteshev@abtassoc.com ёки Тelegram +998 (91)164-11-90 рақамига «Танлов учун» белгиси билан қабул қилинади.
МАЖБУРИЙ ШАРТЛАР
Ҳар бир иштирокчи тақдим этадиган ишлари миқдори 10 тадан ортиқ бўлмаслиги. Чоп этилган материалларнинг асли ёки нусхаси, радио ва теле кўрсатувларнинг электрон ташувчилардаги қайдлари қабул қилинади. Илова хатида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим: номинация, қатнашчининг ФИШ, манзили, телефон рақами, муаллифнинг электрон почта манзилини, ОАВ даги иш жойи ва чоп этилган (ёки эфирга узатилган) материал санаси, шунингдек нашр тиражи, Интернет-сайтлар учун – кунига ташриф буюрувчилар сони.
Нашр этилмаган ва эфирга узатилмаган, шунингдек Интернет-сайтларга жойлаштирилмаган материаллар кўриб чиқилмайди.
Жўнатилган ишлар орқага қайтарилмайди, юборилган ишларнинг йўқолиб қолиши ёки уларга зарар етган тақдирда қатнашчилар олдида ташкилотчиларга моддий жавобгарлик юклатилмайди.
Муаллиф (муаллифлар) ни Ўзбекистондаги USAID нинг силга қарши кураш Дастурига алоқадорлиги аниқланган ҳолатда, ташкилотчилар – танлов натижаларини қайта кўриб чиқиш ёки ўша муаллифга тегишли ишларни танловдан чиқариб юбориш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИ
Ҳакамлар ҳайъати таркибига фтизиатрия соҳасидаги етакчи экспертлар, шунингдек сил масалалари билан шуғулланувчи USAID вакиллари таклиф этилади.
Қуйидаги мезонларга мувофиқ танловдаги ҳакамлар ҳайъати ҳар бир номинация бўйича ғолибларни белгилайди:
МУКОФОТЛАШ
- Биринчи ўрин (қимматбаҳо соврин)
- Иккинчи ўрин (қимматбаҳо соврин)
- Учинчи ўрин (қимматбаҳо совға)
- Финал босқичидаги барча иштирокчилар фахрий ёрлиқларга эга бўлишади
- Ҳакамлар ҳайъати финалчилар қаторига киритилмаган рақибларни қўшимча равишда махсус диплом ва совғалар билан тақдирлаши мумкин.
Маросим ўтказиладиган сананинг аниқ куни қўшимча тарзда эълон қилинади. Вилоятлардан келган ғолибларнинг йўл ва турар жой ҳаражатлари танлов ташкилотчилари томонидан қопланади.
Алоқа учун:
Годунова Екатерина
тел +998 91) 164-11-90