Нафас йўллари ва ўпканинг шамоллаши, зах ва сувли жойларда кўп бўлиш, нам, зах жойда ишлаш, тўйиб овқат емаслик ва тананинг камқувват бўлиши каби омиллар ўпка касалликларига сабаб бўлади.

Қуйида ўпка сили касаллигида асқотувчи тавсияларни эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.

  • Ўпка сили касалини даволашда офтобга кўпроқ тобланиш, бодом истеъмол қилиш, янги соғилган қимиз ичиш, тоза ҳавода кўпроқ бўлиш энг яхши воситалардир;
  • Анжирни ялпиз ва асал билан қайнатиб, совуганидан кейин яланса, кўкрак ости оғриқларига ва ўпкага шифо бўлади;
  • Ёмғир, қор сувида чой дамлаб ичиб туриш ҳам ўпка силини даф қилишда яхши воситадир;
  • Бу касалликда ҳар овқатланишдан сўнг тухум сариғини лимон шарбати билан аралаштириб ютиш тавсия этилади.

Комила Исомиддинова, 67 ёш, пенсионер, Ғаллаорол тумани.

Манба: Шифо-инфо  газетаси

Дўстларга улашинг: