Ҳар қандай юқумли касалликни олдини олиш ҳамда ушбу касалликка даво топишда инсондан катта психологик ирода талаб этилади.

Айни кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида USAID ташкилотининг Project HOPE лойиҳаси кўмагида, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, фтизиатрия ва пульманология ихтисослашган республика илмий-амалий тиббиёт маркази ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида силга қарши кураш муассасаларида Мультидисциплинар гуруҳлар ташкил этилди. Мазкур гуруҳда нафақат фитизиатор шифокорлар, балки психологлар, ҳамширалар, юқумлик касалликлар шифокорлари ва аутрич-ходимлари ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

Психолог Шахло Қурбонова

Шунингдек, аҳоли ўртасида сил касаллигини олдини олиш ва бу касалликдан зарарланиш ҳолатини камайтириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини натижадорлигини янада ошириш гуруҳ психологлари учун мухим аҳамият касб этади. Касаллик даврида, уни даволаш ва олдини олишда ҳар бир инсоннинг руҳий ҳолати катта аҳамиятга эга бўлиб, руҳий қўллаб-қувватлаш жараёнида қуйидагилар муҳим аҳамият касб этади:

-ҳар бир инсоннинг темперамент хусусияти ва ижтимоий ҳолатига кўра маълумотларни қабул қилиш даражаси;

Холерик ва сангвиник темперамент хусусиятига кўра бу типга мансуб инсонлар касаллик билан осон кураша оладилар ва касалликка қарши даволаш ва уни енгишда осон йўналтирилади, кайфиятига кўра ўзгарувчан ва тез мослаша олиш қобилиятига эга бу инсонлар ўзлари мақсад қилган натижага эриша оладилар. (уларнинг оиласидаги шахсий муносабатларда салбий ҳолатлар давомийлиги кузатилмаган тақдирда). Узоқ давом этадиган даволаниш ҳолатида касални руҳий қўллаб-қувватлаш, уни атрофидаги муҳитда унга бўлган муносабатни реал баҳолай олиш янада самарали даволанишга мотив яратади.

Флегматик ва меланхолик темперамент хусусиятига эга бўлган инсонлар билан даволаниш ишларини олиб боришда баъзида қийинчиликлар ҳам учраб туриши мумкин. Чунки бу инсонларнинг бирор бир фикрни қабул қилиши узоқроқ давом этади, агар унда етарли бўлган ишончни мустаҳкамлай олмасак, уларнинг касалликка нисбатан курашишида ишончсизлик аломатлари кузатилиб туриши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсоннинг ишончини мустаҳкамлай олиш фаолиятнинг самарали кечишига асос бўлиб хизмат қилади.

Сил касаллиги билан даволанаётган инсонларнинг рухий ҳолатини яхшилаш ва даволанишни самарали ташкил қилишда уларнинг руҳий оламини қўллаб-қувватлаш, улар билан амалий тренинг машғулотлари ўтказиш, эртанги кунга ишончни мустаҳкамлай олиш катта аҳамиятга эга.

Шу ўринда Мультидисциплинар гуруҳ психологи томонидан сил касаллиги билан оғриган беморлар билан ишлашда қуйидаги дастур асосида семинар-тренинглар ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Шахло Қурбонова,

Хоразм вилояти Мультидисциплинар гуруҳ психологи.

Шахсни баркамоллаштиришга қаратилган трезинг дастурини кўчириб олиш 

Дўстларга улашинг: