Москва давлат тиббиёт университети Фтизиатрия ва пульмонология илмий-текшириш институти директори, профессор Дмитрий Гиллер бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи Наманганга келди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида уюштирилган анжуман сил касалликларига қарши курашнинг замонавий усул ва услублари ҳақида бўлди. Дмитрий Гиллер хасталикнинг олдини олиш ва даволаш тажрибалари ҳақида сўзлаб берди. Вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокорлари ўзларини қизиқтирган саволларга машҳур олимдан тўлақонли жавоблар олди.

НОИБА ИНОЯТОВА: БЕМОРНИ ТУЗАЛИБ КЕТИШИГА ИШОНТИРИШИМИЗ КЕРАК

Вилоят сил касалликларига қарши кураш диспансерида давом этган жараёнлар ҳам кўпчиликнинг ёдида қолди. Дастлаб Дмитрий Гиллер фтизиатрия ва пулмонология соҳаси мутахассислари иштирокда сил касалликларига чалинган беморларни қабул қилиб, уларни тиббий текширувлардан ўтказди. Беморларни даволаш юзасидан тавсияларини берди.

Кейинчалик «Маҳорат дарси» амалиёт столида давом этди. Россиялик машҳур шифокор жарроҳлик соҳасидаги малакасини сил касаллигининг оғир босқичини бошидан кечираётган бемор ўпкасини операция қилишда намоён этди.

daryo.uz

 

Сил — юқумли касаллик ҳисобланиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири бу, аҳоли ўртасида касалликни юқиш йўллари, олдини олиш чоралари ва даволаш бўйича маълумотни етишмаслиги ҳамда у ҳақидаги афсоналар ва беморларга нисбатан нотўғри муносабатлар шаклланишидир.
Мақсад юртимизда сил касаллигини даволаш ва унинг профилактикаси ҳамда касалликнинг олдини олиш, аҳолининг сил касаллиги борасидаги хабардорлигини ошириш ва жамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағри кенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамда шу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.


Ушбу веб-сайтдан барча бепул фойдаланишлари мумкин. Агар сизга саҳифа ёрдам берган бўлса, веб-сайт мунтазам ишлаб туриши учун миннатдорчилик ўрнида шу карта рақамига имкон борича маблағ юборишингиз мумкин: 8600 0609 6368 6648

Эътибор учун раҳмат