Куни кеча пойтахтимиздаги “Radisson Blu” меҳмонхонанинг мухташам мажлислар залида АҚШ ҳалқаро тараққиёт дастури Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослашган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш Маркази билан ҳамкорликда сил масалаларини ёритиш ва аҳолини сил касаллиги масалалари  тўғрисидаги хабардорлигини оширишда ОАВ ролини муҳокама қилиш доирасида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, силнинг олдини олиш ва даволаш мумкинлигига қарамай, жаҳонда ҳар йили 1,8 млн. одам ушбу касалликдан вафот этади.  Сил тарқалишини муҳим сабаларидан бири – аҳолининг етарли даражада хабардор эмаслиги. Аҳолининг хабардорлигини оширишда ОАВларида сил касаллиги ҳақида ёритаётган журналистлар катта роль ўйнайдилар. 2015 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ ҳалқаро тараққиёт дастури USAID ва миллий ҳамкорлар журналистларга ОАВда сил касаллигини тўғри ва аҳоли учун фойдаланиш қулай йўллар билан ёритишни ўргатишда ҳамкорлик қилмоқдалар.  Ҳамкорлик доирасида мунтазам равишда журналистлар орасида кўриклар олиб борилмоқда. Жумладан, “Олтин Қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов  доирасида сил мавзусидаги энг яхши материал номинацияси ташкил этилди.

Давра суҳбат қатнашчилари жамоат фонд ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда сил мавзусини ОАВда янада кенгроқ ёритилиши зарурлигини муҳокама қилишди. Учрашув якунида ОАВнинг қуйидаги номинациялари бўйича энг яхши журналистик материал соҳибларининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда,

— “Босма ОАВ” номинацияси бўйича Ҳулкар Ражабова, Шоҳиста Бозорова (Қашқадарё вилояти),   Саидбурхон Қодиров (Бухоро вилояти), Мария Нигай, “Шифо-инфо” газетаси ва Манзура Бекчонова (Ташкент ш.)

— “Интернет-журналистика” номинацияси бўйича Шавкат Аминов (Қашқадарё вилояти), Дилрабо Курязова (Хоразм вилояти), Эльвина Мустафина (Навоий вилояти), Зоҳиджон Темиров (Бухоро вилояти.), Шарофитдин Тулегенов (Ташкент шаҳри.)

— “Телевидение” номинацияси бўйича Оймаматова Зуҳра (Қашқадарё вилояти), Сайёра Хасанова (Хоразм вилояти), Меҳрибон Зарипова (Бухоро вилояти).

— “Радио” номинацияси бўйича: Нилуфар Болтаева (Хоразм вилояти), Фароғат Барноева (Навоий вилояти), Шоҳида Абдуалимовалар (Ташкент шаҳри) ғолиб деб топилди ва уларга қимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар топширилди.

USAID Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий силга қарши дастурини амалга оширишда, силни янада самарали ва фойдаланиш янада осонлаштирилган олдини олиш,  ташҳис қўйиш ва даволаш усулларини тадбиқ қилиш орқали, ҳусусан кам таъминланган аҳолини ҳисобга олган ҳолда, кўмаклашади. USAIDнинг силга қарши кураш учун умумий бюджети 7.6 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган беш йиллик дастурининг асосий мақсади мамлакатда сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан иборат. Дастур кенг кўламли тиббий масалаларни, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасини мустаҳкамлаш учун тиббиёт ходимларининг ўқитиш, ташкилотлараро ҳамкорликни  мустаҳкамлаш ҳамда кенг оммага силга ташхис қўйиш ва даволаниш имкониятларидан фойдаланишни янада осонлаштириш каби масалаларни ўз ичига олади.

Сил — юқумли касаллик ҳисобланиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири бу, аҳоли ўртасида касалликни юқиш йўллари, олдини олиш чоралари ва даволаш бўйича маълумотни етишмаслиги ҳамда у ҳақидаги афсоналар ва беморларга нисбатан нотўғри муносабатлар шаклланишидир.
Мақсад юртимизда сил касаллигини даволаш ва унинг профилактикаси ҳамда касалликнинг олдини олиш, аҳолининг сил касаллиги борасидаги хабардорлигини ошириш ва жамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағри кенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамда шу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.


Ушбу веб-сайтдан барча бепул фойдаланишлари мумкин. Агар сизга саҳифа ёрдам берган бўлса, веб-сайт мунтазам ишлаб туриши учун миннатдорчилик ўрнида шу карта рақамига имкон борича маблағ юборишингиз мумкин: 8600 0609 6368 6648

Эътибор учун раҳмат