Хабарингиз бор, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги силга қарши курашиш бўйича дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда Сил касаллигини олдини олиш мақсадида журналистлар орасида “Силнинг давоси бор” мавзусида энг яхши материал учун танловини эълон қилиб келмоқда.

Жюрий аъзолари танловда иштирок этган мавзуга оид босма нашрларда, радио ва телевидениеда эфирга узатилган энг яхши дастурлар ҳамда интернет саҳифаларида жойлаштирилган мақолаларни кўриб чиқдилар.

“Силнинг давоси бор” деб номланган танловнинг асосий мақсади ушбу касалликка қарши курашишга тегишли долзарб саволлар бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш ва жамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағрикенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамда шу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат.

Тақдирлаш маросими шу йилнинг 15 сентябр, Тошкентдаги “Radisson Blu” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Унда ғолиб бўлган журналистлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.