Зил-замбил юк сумкасини елкасидан қўйиб, мунис онасининг меҳр тўла кўзларига боқар экан чет элнинг совуқ ер тўласида ўтган умри бир зум бўлса ҳам ёдидан кўтарилди. Ёдига қолгани иссиқ тафтини ҳиссиз, муз деворга бериб туни билан мижжа қоқмаганди. Аэропортда самолётдан тушаётганида ҳам уни ўйлади.  Ойи, ўғлингиз тузалмас дардга учраган, дейишга тили бормайди.. Бу гапни айтишга айтадию онасининг юрак бағри куйишини, кўзлари ғичча ёшга тўлишини сира-сира истамади. Айниқса, фарзанди билан узоқ муддат учрашмай, энди дийдорига тўйганида бу гапни эшитса яхши бўлмас. Шу хаёллар билан турган эди кўчадан укаси Аъзамжон югуриб келди. Акаси билан  “ачомлашгач” (ёшлигида шундай қиларди) онаси топган қизнинг таърифини келтира бошлади. У қизнинг таърифини шундай келтирар эдики, Нормўмин худди ўзини чимилдиқда ўша пари қизнинг оёғига бош қўйгандек хис қилди. Аммо шу топда кўча томондан гармселнинг аччиқ-аччиқ шамоли хонани тўзғитиб юборди. Худдики, ўша шамоллар ҳам йигитнинг оғир дардга чалинганини, у парига уйланишининг сира иложи йўқлигини қулоғи остидан пичирлагандай, сесканиб кетди. Кейин халиги орзусини йиғиб, укасини жиркиб берди.

Стигмага йўл қўйманг!

-Катталарнинг ишига аралашма! Узоқ муддат акасининг дийдорига туймаган Аъзамжонга бу пўписа оғир ботди. Акасига нима бўлаётганини, ахир бир вақтлар севгилиси Парижон ҳақида сўз очганида суйилиб оқишини эслаб унинг бу харакатидан аччиқланди.

-Ойи мен касалман.

-Йўл азоби, гўр азоби. Йўлда толиқибсизда, ўғлим, бироз ором олсангиз ҳаммаси ўтиб кетади, — ўғлини юпатди онаизор.

-Ойи, мен чиндан ҳам касалман. Тузалмас дардга йўлиқиб қолдим.

-Вой, бу нима деганинг ўғлим, мени қўрқитма.

-Шифокорлар менда сил касаллиги ташхисини қўйишди.

-Унақа дема, болам.

-Рост ойи. Она бола узоқ сукутда қолди. Шу пайт кенжа аммаси нормўминни йўқлаб келди.

Она-боланинг бир-бирига суяниб, кўзларида ёш билан кўрдию, унинг ҳам капалаги учиб кетди.

-Сизларга нима бўлди, янга, тинчликми? Нормўмин аммасига ҳам бўлган воқеани, чет элда сил касаллигига чалиниб қолганини айтиб берди.

Улар бу ҳақда узоқ бош қотиришди. Ахийри, ноилож қолган жиянига худдики ҳаёт гулини топганидек Зарнигор опанинг юзи ёришди.

-Куюнманг янга, бизнинг маҳаллада бир табиб бор. У ҳаммани даволаяпти. Тонг отсин унинг ҳузурига обораман. Амма табибнинг таърифини шундай келтирдики, Нормўмин унинг олдига бир марта борса бўлди, гуёки тузалиб кетадигандек.

-Мен, Паригулнинг бахти учун курашаман. Уни бахтли қилишим учун ҳаммасига розиман. У кўнглидагини сиртига чиқармайдиган, қўй оғзидан чўп ололмайдиган нормўмин акасининг метин, иродали бардоши борлигини билса эди….

Ноиба Иноятова: Беморни тузалиб кетишига ишонтиришимиз керак

Эртаси куни Нормўмин аммаси айтган табибга учради. У ёғи тоғ, бу ёғи боғ оралаб унинг уйини хов ўша катта тепалик ёнидан топишди. Ёши етмишлар чамаси оғзида икки “бўриникига ўхшаш тиши илжайиб традиган кампирнинг тирикчилиги ҳам унинг шу касбидан. Нима бўлдию тушига париларни кўрибдими, табибга айланди. Қишлоқда гап тарқалди. Довучча холла табиб эмиш. Боласи йўққа фарзанд, тул қизга йигит, бева аёлга эр борми, ёки қишлоқда кимга назар тушса пахта силайдиган ҳам, томоғига ёнғоқдек тепки чиқса ҳам тепиб қўядиган ҳам шу Довучча хола.

Довучча хола Нормўминни кўрибоқ унинг сўлиб қолган кўзларига боқиб, куф-куфлади. Елкасидан шайтонни қувгандек, белкуракдек қўллари билан юзини шаппатилади.

-Чиқ-чиқ, пуф-пуф, кет-кет.

Довучча хола довуччадек кўзларини катта-катта очиб эски қора чойгумига сув қайнатди. Косага тоқчада қимматбаҳо “шампанский” идишдаги керосиндан қуйди.

-Ма, ич. Худо дардимга даво берсин деб ич! Буйруқ қилди, табиб .

-Эй, керосинми, йўқ ичолмайман.

-Ич дедим сенга, овозини баландлатди Довучча хола. Ишониб ичсанг, қуруқ чўпдан ҳам даво топасан. Ич, бўл.

Нормўмин кўзларини юмиб, бурнини ҳам қўли билан ёпиб косадагини бир кўтаришди ичиб қўйди.

-Ана, ўзинг тушинган бола экансан. Тузалиб кетасан, кўп ҳам куюнма.

Косани тоқчага қўйгач Нормўмин эшикка отилиб чиқди. Оғзидагисини туфладию, керосиннинг ҳидидан боши айланиб, ёнидаги олма дарахтга суяниб қолди.

-Энди, то ўтиб кетгунига қадар шундай тура тур.

Ўзи кўпчиликка шундай таъсир қилади. Ҳафтага уч кун келасизлар, — дея Нормўминнинг онаси қўлига бир қоғозни тутқазди, — Довуччахола. Мана бу идишдагисини ярим тунда ҳамма ухлаган пайти ичасан. Ҳозиргидек ҳаммасини чиқариб юборма, яна. Бунинг ҳар томчиси фалон сўм турадия. Ўзим аэропортдаги танишларимдан илтимос қилиб келтирганман.

-Қанча бўлади, опа.

-100 минг сўм.

Нормўминнинг юзи ўзгарди. Ахир бир коса керосен юз минг турсая.

-Нега менга бундай тикилдинг. Айтдимку бунинг ҳар томчиси зарга тенг деб.

-Мана, опа, майли болагинам тузалиб кетса бўлгани. Нормўминнинг онаси пулни узатар экан, Нормўмин ёшига ярашмай қилаётган ишидан Довучча холадан аччиқланди. “Шампанский”ни ҳам катта пулга нархлаган Довучча хола ичида бир нималарни пичирлаб қўлини юзига тортди.

-Ана бўлди, қолмаса айтасизлар. Шу билан тузалиб кетасан. Керосинни хидидан боши айланган нормўмин яна Паригулни эслаб, ҳамма азобларга чидашим керак дея ўзига ўзи аҳд қилди.

Орадан кунлар ўтди. Нормўминнинг аҳволи оғирлашса, оғирлашдики, тузалмади. Қуриб бораётган танаси, тугаб бораётган пулларини эсласа, юраги дов бермайди. Хуллас у табибнинг антиқа дорисидан даво топмади. Қайтанга ҳар ичганида гоҳ ичи бузилар, гоҳ боши айланиб, оёқлари ўзига бўйсинмай йиқилиб қолар эди.

Иситмаси ҳам сира 39 дан тушмади. Бунга тоқат қилолмай яна оқ халатли шифокорлардан даво излар Қаршига келди. Рентгендан ўтгач, ҳалиги табибнинг дориси кор қилмаганини, чайқовчига чув тушганини англади. Уни барча текширувлардан ўтказган Феруза опа бу касалликни табининг дориси билан эмас, фтизиатр кўмагида даволаниши лозимлигини вақтида англамаганига пушаймон бўлди.

-Бу хасталикни турли хил табибларнинг хийла  найрангига учиб эмас, ўзи яшаётган маҳалласидаги поликлиникалар, оилавий шифхоналарнинг патронаж ҳамшираларига мурожаат қилиб ҳам даволаса ёки олдини олса бўлар эди, -дейди фтизиатр Маъруф Равшанов.

Бизга пишоб, керосин , ҳар хил гиёҳлар ичиб ўзини ўзи даволашга уринган беморлар кўп мурожаат қилишади. Бироқ, бу йўл бу касалликка учраганларга умуман тавсия қилинмайди.

Кузатишларимиз давомида ҳатто ана шундай препаратлардан фойдаланиб, касалликни ўтказиб юборган ёки уни истеъмол қилиб оғир аҳволга тушган беморлар ҳам йўқ эмас. Буни олдини олиш, кишиларга тўғри даволанишлари учун биз ўзимизнинг “Қўллаб-қувватловчи” гуруҳларимиз орқали тўғри тавсия берамиз.

Яқинда ҳам бир бемор мунтазам ўз пешобини ичиб, ўзини устига ўзи “амалиёт” ўтаганини, оқибатда хасталиги авж олиб барқарор ривожланганининг гувоҳи бўлдик. Турли гиёҳлар ҳам уни ҳам шифокор-фтизиатр тавсиясиз истеъмол қилиб бўлмайди. Сил касаллигини даволовчи препаратларда махсус ёрлиқлар бўлиши, ишлаб чиқарилган санаси энг муҳими шифокор рецепти билан берилиши лозимлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади. Яна бир муҳим жиҳати, биз берадиган препаратлар вилоят, туман, шаҳар силга қарши курашиш диспансерларида бепул тарқатилиши билан аҳамиятлидир. Бемор алдов йўли орқали сотилаётган ёҳуд таърифи қиёмига етқазиб реклама қилинаётган препарат айниқса, фалон қошиғи фалон сўм турадиган, ҳар хил йўллар билан қадоқланган гиёҳлардан эҳтиёт бўлиши лозим. Орамизда керосин ичиб муккасидан кетган беморлар унутмаслиги керакки керосин нефт маҳсулоти ва истеъмолга яроқсиз. Ҳар бир истеъмол қилинганда у жигар, буйрак, ошқозон ичак фаолиятига бевосита таъсир қилади. Тозаланмаган техник керосин организмга тушгач, ички аъзолар фаолияти қийинлашиб, асосий касаллик қолиб кетибоғир асоратли касалликлар –томир ва буйрак фаолияти бузилиши, ошқозон ичак яра касалликлари шиллиқ қаватнинг куйишига олиб келади.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, табиб деб ўзига ўзи ном берган баъзи қўштирноқ ичидаги нафси ҳаккалак отганлардан эшитган даво воситаларини ўз билганимизча қўллашларнинг қўл бола дори воситаларидан фойдаланиш – бу танамиз устида хавфли тажриба ўтказишдек оғир жиноят. Бунинг оқибатида эса тузатиб бўлмас касаллик билан бирга минг афсус надоматларга гирифтор бўламиз. Шундай экан, ҳар фандай ҳолатда ҳам хушёрлик бизни жамики келаётган хавф хатардан огоҳ этади.

Ҳулкар Фармон қизи

 

Дўстларга улашинг: