Ўзбекистон Республикаси ихтисослашган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг Сил касаллиги бўйича мутахассислари 2017 йилнинг 22 августида Тожикистон республикасига Тожикистон Республикаси Сил, пульмонология ва кўкрак жарроҳлиги маркази қошидаги инновацион ўқув маркази ва бошқа тиббий таълим муассасалари ва сил касаллиги марказлари билан танишиш учун тўрт кунлик сафарга чиқдилар.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ёрдами билан ўзбекистонлик сил касаллиги мутахассислари биринчи бор тожикистонлик ҳамкасабалари билан учрашиб, малака ва билимлари билан ўртоқлашдилар.  Жумладан, ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари тиббий таълимдаги энг охирги ёндашувларни ўрганди ва сил касаллиги ҳақидаги маълумотни тиббий таълим дастурига киритиш масаласи бўйича фикр алмашдилар. Ушбу ташриф USAID силга қарши кураш дастури доирасида қўллаб-қувватлаётган Ўрта Осиёда силга қарши курашни ҳамкорликда ва мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришга ёрдам беришга қаратилган маълумот алмашуви фаолиятларидан биридир.

Инновацион ўқув маркази USAID ёрдамида Тожикистонда ташкил қилинган бўлиб, минглаб тиббиёт ходимлари ва талабаларни сил касаллигининг олдини олиш, аниқлаш, беморни алоҳида эътибор билан парвариш қилиш ва Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг энг сўнгги маслаҳатларини ўргатадиган асосий масканга айланди.Ушбу ташрифда қатнашган ўзбекистонлик шифокорлар Ўзбекистон Республикаси ихтисослашган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази қошида USAID ёрдами билан ташкил қилинадиган инновацион ўқув марказида мураббий ва тренер бўлиб ишлашади.

USAID Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг Миллий силга қарши дастурини бажаришда ва аҳоли, шу жумладан унинг ижтимоий заиф гуруҳлари орасида ташҳис қўйиш, даволаш ва силнинг олдини олишнинг янада самарали ва мавжуд услубларини тадбиқ этишда қўллаб-қувватламоқда.  USAIDнинг силга қарши кураш учун бўлган беш йиллик дастурининг асосий мақсади Ўзбекистон ва Тожикистонда сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан иборат. Дастур кенг кўламли техникавий масалаларни ва соғлиқни сақлаш соҳасининг инсоний ва институционал потенциалини ошириш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда электрон база маълумотларидан фойдаланишни кенгайтириш каби масалаларни ўз ичига олади.