Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида “Фтизиатриянинг долзарб масалалари” мавзусида илмий – амалий конференция бўлиб ўтди.

Бу ерда кўп тармоқли марказий поликлиника мудирлари, бош педиатр, фтизиопедиатр, фтизиатрлар ҳамда ҚВП ва ҚОПларнинг мудирлари учун “Маҳорат дарси” ўтказилди. Унда  Республика Фтизиатрия ва пулoмонология Илмий – Амалий маркази директори, профессор Наргиза Парпиева олиб борди. Конференция қатнашчиларининг долзарб мавзудаги саволларига тўла қонли жавоблар берилди, ҳамда соҳадаги муаммолар юзасидан ўзаро фикрлашилди.

 И.ХАСАНОВ, 

“Фарғона шифкори”  газетаси мухбири

Сил — юқумли касаллик ҳисобланиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири бу, аҳоли ўртасида касалликни юқиш йўллари, олдини олиш чоралари ва даволаш бўйича маълумотни етишмаслиги ҳамда у ҳақидаги афсоналар ва беморларга нисбатан нотўғри муносабатлар шаклланишидир.
Мақсад юртимизда сил касаллигини даволаш ва унинг профилактикаси ҳамда касалликнинг олдини олиш, аҳолининг сил касаллиги борасидаги хабардорлигини ошириш ва жамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағри кенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамда шу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.


Ушбу веб-сайтдан барча бепул фойдаланишлари мумкин. Агар сизга саҳифа ёрдам берган бўлса, веб-сайт мунтазам ишлаб туриши учун миннатдорчилик ўрнида шу карта рақамига имкон борича маблағ юборишингиз мумкин: 8600 0609 6368 6648

Эътибор учун раҳмат