Қорақалпоғистон Республикаси 1-сил касалликларига қарши курашиш диспансерида замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган янги лаборатория фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.

-Илгари сил касаллигини даволашда асосан кўкрак рентгенографияси ва биоматериал сурмаси таҳлили натижасидан фойдаланилар эди. Бу усул сил таёқчаларининг дори сезувчанлигини аниқлаш имконига эга эмасди, дейди лаборатория раҳбари Б.Халмуратов. -Лабораториямизга ўрнатилган Европа андозаларидаги Гене-Хперт, НАИН, МГИТ, ЭРБА каби замонавий ускуналарда сил таёқчаларининг

ЯНА БИР ЯНГИЛИК:
Лaбoрaнтлaр учун “MYTBSCOPE” интeрфaoл мoбил илoвaси яратилди

дориларга сезувчанлигини икки соат ичида аниқлаш мумкин. Натижада, беморларга тез ва тўғри ташхис қўйилиб, эмлаш режими амалга оширилади.

Тадбир иштирокчилари янги лабораторияда яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган TB-PRACTEKAL клиник тадқиқот йўналиши лойиҳасига кўра 2-сонли республика сил касалликларига қарши курашиш диспансерида фойдаланишга топширилган 30 ўринга эга янги даволаш бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.

Сил — юқумли касаллик ҳисобланиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири бу, аҳоли ўртасида касалликни юқиш йўллари, олдини олиш чоралари ва даволаш бўйича маълумотни етишмаслиги ҳамда у ҳақидаги афсоналар ва беморларга нисбатан нотўғри муносабатлар шаклланишидир.
Мақсад юртимизда сил касаллигини даволаш ва унинг профилактикаси ҳамда касалликнинг олдини олиш, аҳолининг сил касаллиги борасидаги хабардорлигини ошириш ва жамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағри кенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамда шу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.


Ушбу веб-сайтдан барча бепул фойдаланишлари мумкин. Агар сизга саҳифа ёрдам берган бўлса, веб-сайт мунтазам ишлаб туриши учун миннатдорчилик ўрнида шу карта рақамига имкон борича маблағ юборишингиз мумкин: 8600 0609 6368 6648

Эътибор учун раҳмат