Ўпка силида тўғри танланган парҳез даволаш мажмуасининг бир қисми ярим даводир. Етарли миқдорда оқсил эҳтиёжини қондириш, бу организмнинг инфекцияларига қарши курашини оширади. Таомномага ёғсиз гўшт, балиқ, тухум, пишлоқ, қатиқ, творог, маржумак, нўхот киритиш албатта зарур.
- Моддалар алмашинувини маромига келтиришда карбон сувлари кўмак беради. У макарон, оқ ва қора нонда, шакар таркибида бўлади.
- Ёғ-мойларни қабул қилишда эҳтиёткорлик керак. Ёғлар енгил ўзлаштирилиши, витамин А (ветинол) га бой бўлиши даркор. Бу ёғлар сариёғда, қаймоқда, сут, кунгабоқар мойи таркибида мавжуд.
- Сил касаллигига чалинган беморларда витамин – С (аскорбин кислотаси) га эҳтиёж икки мартаба ошади. Шу боис, диққатни пиёз, карам, исмалоқ, булғор даркор. Умуман, бемор дастурхонида мева-сабзавотлар, яъни табиат “дорихона”си доимий равишда бўлиш талаб этилади. Улар ҳох янги, ҳох мураббо кўринишда, қуритилган ҳолида истеъмол қилиши даркор.
Эъзоза Ғуломова,
олий тоифали шифокор, фтизиатр.
Фото: nordski.ru