Гендер тенглиги
Гендер тенглиги яъни эркак ва аёллар ўртасидаги тенглик. Бу оилада, умуман жамиятда эркак ва аёллар ўртасидаги тенг ҳуқуқларга эришишни назоратда тутадиган тушунча ва қонуний муносабатлардир.
Гендер тенглиги тамойили инсоннинг шахс сифатида шаклланишига тўсқинлик қиладиган барча ижтимоий тўсиқларни ўрганиш ва йўқ қилиш, шу билан бир қаторда ҳаётнинг барча соҳаларида эркаклар ва аёллар шахсиятини англаш учун тенг ижтимоий имкониятларни яратишдан иборат.
Гендер тенглиги нима учун керак?
Гендер тенглиги жамият учун энг кераклиги, чунки аёл кишини вазифаси фақат уй юмушлари, бола тарбиясидан иборат эмас. Унинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий, маърифий соҳаларда ҳам эркаклар билан тенг туриши лозимдир.
Ўзбекистонда гендер тенглиги
2019 йил 2 сентабрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни хотин-қизларнинг ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ҳуқуқий кафолат сифатида маъқулланади.
Биламизки, минг йиллардан буён жамиятимизда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгсизлик ва уни ҳал этиш масаласи ҳамиша долзарб бўлиб келган ва юқорида таъкидланган қонун ҳуқуқий муносабатларни нечоғлик долзарблигига қаратилган қонундир. Жумладан унинг биринчи моддасида қайд этилганидек, қонуннинг мақсади хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Афсуски, ҳозир ҳам баъзи оилаларда эркаклар томонидан аёллар ҳуқуқларини тан олмаслик учраб туради. Ҳудди шу каби ҳолатларга қарши мазкур қонуннинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар тўғрисидаги қонун мавжуддир. XIX асрда ҳам аёллар ва эркаклар тенг ҳатто баъзан аёллар кўпроқ меҳнат қилишига қарамасдан аёллар сайловда иштирок эта олмаган ва парламентда сўзга чиқиб ўз фикрларини билдиришга умуман рухсат берилмаган. Ҳозирда аёллар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга. Бунинг ёрқин намунаси 2021 йил 24 октабрда бўлиб ўтган Президентлик сайловида 5 нафар номзодлар орасида аёл киши (Ворисова Муқаддас Азизовна) ҳам ўз номзодини қўйганлигидадир.
Ўзбекистон Республикаси 2019 йилдан бошлаб гендер тенглиги кўрсатгичи рўйхатида қатнашди. 2019-йилги кўрсатгичга асосан Ўзбекистон Республикаси 189 та мамлакат ичидан 62 ўринни эгаллади. Гендер тенглиги кўрсатгичи рўйхати бўйича Ўзбекистон билан бир қаторда Коста-Рика ва Уругвай ҳам 0,288 кўрсатгичи билан қайд этилган. БМТ нинг аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистондаги ҳар 1 000 000 аёлдан 29 аёл гендер тенгсизлиги туфайли вафот этиши ва 15-19 ёшдаги ҳар 1000 ўспирин қиз учун туғиш кўрсатгичи 23,8 ни ташкил этади.
Гендер тенглигида халқаро ташкилотлар
Норвегияда тенг имкониятлар лойиҳаларини молиялаштирадиган Шимолий гендер тенглиги институти 1970 йилда Шимолий вазирлар кенгаши кўмагида ташкил этилгани мавжуд.
Ўзбекистонда ЮСАИДнинг Марказий Осиёда сил касаллигини тугатиш лойиҳасида ҳам гендер тенглига жуда катта эътибор берилмоқда. Бутун Марказий Осиёда беморлар орасида кўп сонли дори-дармонларга чидамли туберкулёз касаллиги кўрсаткичлари юқори эканлиги туберкулёз ва ДЧСни аниқлаш ҳамда даволашга тўсқинлик қилишда давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси халқаро тавсияларга асосланиб стратегик режалаштириш ва клиник амалиётни мувофиқлаштиришда жиддий ютуқларга эришди. Гендер тенглик туберкулёз касаллигини аниқлашда ва даволашга катта аҳамияти бор.
Сарвиноз-Бону Иминжонова,
Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети талабаси.