Туберкулёз (Сил) касаллиги яқинда пайдо бўлган касаллик эмас. Бу хасталик қадимдан, инсоният ҳаётига хавф солиб келаётган касалликлардан бири. Қадимги римда эрамизнинг I асрда капподокиялик Аретей томонидан phthisis (юнонча сил) ҳақида тавсиф беради. Айнан шу тушунчалар кейинги минг йиллик даврда ўз мазмунини йўқотмайди. Силнинг клиник белгиларини Абу Али ибн Сино батафсил баён этади. «Тиб қонунлари» китобида у силнинг бошқаларга юқишини ва бунга зарарланган ҳаво бирламчи аҳамият касб этишини, яъни касаллик ҳаво томчи орқали юқишини исботлайди. Ибн Сино ташқи муҳитнинг касаллик ривожига таъсири борлигини тан олди ва турли шифо усулларини, жумладан, тўғри овқатланишни тавсия этган.

Туберкулёз ўзи қандай касаллик?

Туберкулёз – бу бактерияларни организимга кириб бориши билан ривожланувчи юқумли касаллик. Касаллик билан шикастланувчи асосий орган ўпка. Шунингдек, суяклар, буйраклар, кўз, ичак ва бошқа организмнинг аъзоларида туберкулёз бўлиши мумкин. Туберкулёз билан оғриган 75 фоизи беморларнинг энг кўпи меҳнатга қобилиятли ва реподуктив (20-40) ёшдаги инсонларни ташкил этади.

Туберкулёз касаллиги аломатлари – аста-аста намоён бўла бошлайди. Потоген бактериялар бемор организимида жуда узоқ вақт давомида ўзи ҳақида белги бермайди. Кўпинч ўпка ва тўқималарида ривожланади ва кўпаяди.

Туберкулёз касаллигининг асосий аломатлари:

  • 2 ҳафта давомидаги йўтал;
  • Умумий аҳвол ёмонлашиши;
  • Чарчоқ, кучсизлик, асабийлашиш;
  • Беихтиёр вазн йўқотиш;
  • Тунда ортиқча терлаш;
  • Тана ҳарорати 37-38 даражагача кўтарилиши;
  • Нафас етишмаслиги;
  • Иштаҳа йўқлиги;
  • Қонли балғам ажралиши.

Юқорида санаб ўтилган белгилардан биттасининг бўлиши ҳам силдан далолат бериши мумкин. Шу билан бирга, бу белгилар бошқа касалликларда ҳам учрайди. Туберкулёз касаллигининг асосий йўли – ҳаво томчи орқалидир. Туберкулёз микобактериялари энг муҳим тарқалиш йўли аэроген саналади.

Касалик ривожланиши имунитет даржасига боғлиқ, шунинг учун асосий профилактик чораси — соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳисобланади. Болаларни эмлаш, касалликни дастлабки босқичларида аниқлаш учун мунтазам синовлар ва тестларни ўтказиш ҳам муҳум рол ўйнайди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда ЮСАИДнинг Марказий Осиёда сил касаллигини тугатиш лойиҳаси ушбу минтақадаги муассасаларнинг туберкулёз касаллиги бўйича етакчилик, бошқарув, молиялаш ва ахборот тизимлари соҳасидаги салоҳиятини кучайтириш орқали ДЧСни даволаш хизматларининг сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини оширишни кўзлайди. Лойиҳа лабораториялар ва тиббиёт муассасаларини малакали ва интилувчан мутахассислар, шунингдек, дори воситалари, тегишли материаллар ва хизматларни таъминлаш орқали силга қарши курашни амалга ошириш шароитларини яхшилайди. Лойиҳа туберкулёз билан боғлиқ стигмани камайтириш ҳамда даволашни муваффақиятли якунлаш учун беморларни комплекс қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоалар билан бирга иш олиб боради.

Сарвиноз ИМИНЖОНОВА,
Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети талабаси.

Фото: linezolid.ru

Дўстларга улашинг: