АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Жиззах вилояти тиббиёт муассасаларига туберкулёз касаллиги билан курашишга кўмаклашиш мақсадида тиббиёт асбоб-ускуналарини топширди. Бу ҳақда gazeta.uz хабар берди.
Умумий қиймати қарийб 75 минг долларга тенг бўлган электрон термометрлар, стетоскоплар ҳамда пульсоксиметрлар, вилоят тиббиёт муассасаларига ўз вақтида ва самарали ёрдам кўрсатиш, сурункали касалликлари бўлган беморларга тезда ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради.

Тиббий асбоб-ускуналар АҚШнинг Welch Allyn ишлаб чиқарувчи компанияси томонидан USAIDнинг Марказий Осиёда силни тугатиш лойиҳаси доирасида ҳадя қилинган. У Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази, вилоятдаги сил касалликларига қарши кураш диспансери, шифохона ва поликлиникаларига тарқатилади.
Ўзбекистонда сил хасталиги ва у билан боғлиқ ўлим ҳолатларини камайтириш борасидаги катта муваффақиятларга қарамай, касалликнинг дориларга чидамли шакллари ҳали-ҳамон жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид:
- USAID Фарғонада GeneXpert диагностика ускунасини совға қилди
- USAID Соғлиқни сақлаш вазирлигига 381 минг долларлик ускуналарни тақдим этди
- Фарғонада янги лаборатория ишга тушди. Унинг нима афзалликлари бор?