Кейинги йилларда юртимизда соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, USAID ташкилотининг “Марказий Осиёда туберкулёзни тугатиш бўйича” лойиҳаси доирасида, сил касаллигини эрта ва дори-дармонларга турғун бўлган шаклларини тезкор генетик усул билан аниқлайдиган 4 дона замонавий “Gene-Xpert” аппаратлари Қува, Риштон, Бағдод ва Данғара туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника таркибидаги фтизатрия бўлимларига ўрнатилди. Апрел ойининг охирларида Фарғона вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ва Сўх туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника таркибидаги фтизатрия бўлимига ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Куни кеча Фарғона вилоятига USAID ташкилотининг мутахассислари, Германия Республикасидан Владимир Антоненко, Қозоғистон Республикасидан Дмитрий Синиски ва Бекзот Токсенбоева ҳамда Ўзбекистондаги мутахассиси Рафис Рахматулинлар ташриф буюрди. Улар юқоридаги ўрнатилган тиббий жиҳозларнинг иш фаолияти билан танишиб,  келгусида вилоятда лаборатория бўлимларини қандай жиҳозлар билан таъминлашни режалаштиришди.

Бундан ташқари  вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ҳудудлараро бактериологик лаборатория иш фаолиятлари билан танишиб чиқишди. Лаборатория Германиядан келтирилган замонавий аппаратлар билан жиҳозланган. У ерда олий тоифали врач лаборантлар беморлардан йиғилган патологик балғам намуналарини текшириб, беморларни сил дориларга чидамлилигини ва сил микобактериялари бор йўқлигини, балғамларни экиш усулларидан фойдаланишларини ҳам босқичма-босқич кўриб чиқишди.

Дўстларга улашинг: