Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулъмонология илмий — амалий тиббиёт маркази, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД), Германия тараққиёт банки (КФW) ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) ТУБEРКУЛЁЗНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА 5-ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ўтказмоқда.

Сана: 2021 йил 16, 17 ва 20 центябр.
Вақти: 8.30-18.00 (Тошкент вақти билан)

Пленар мажлисларда Марказий Осиё давлатларининг туберкулёз касаллиги бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш стратегиясини амалга оширишдаги ютуқлари, 2018 йилги БМТнинг туберкулёз бўйича юқори даражали йиғилишида мамлакатлар олдига қўйилган мақсадлар, УСАИДнинг туберкулёзни юқ қилиш бўйича Глобал акселератори, Марказий Осиё мамлакатларида туберкулёзга қарши кураш бўйича миллий дастурлар салоҳиятининг етарлилиги каби масалалар муҳокама қилинади. Асосий эътибор қуйидаги мавзуларга қаратилади:

1) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши юқори даражали йиғилишининг янги мақсадларига эришиш учун қулай муҳит ва туберкулёз ва туберкулёзга қарши дастурларнинг молиявий барқарорлиги.

2) Туберкулёз ва ДЧТ касаллигини аниқлаш ва ташхисини такомиллаштириш.

3) Туберкулёз ва ДЧТ даволаш самарадорлигини оширишнинг янги имкониятлари.

4) Туберкулёз касаллиги, инсон ҳуқуқлари ва гендер жиҳатлари таъсирланган жамоанинг иштироки.

Конференциянинг учинчи куни Қирғизистон Республикаси мисолида туберкулёзга қарши курашни молиялаштириш механизмларини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш бўйича тажриба алмашишга бағишланади.

Қатнашувчилар ушбу ҳавола орқали формани тўлдиришлари мумкин.

Дўстларга улашинг: