Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,7 млн. кишини ташкил этмоқда.
2021 йил 27 июнь ҳолатига кўра эса Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109 692 нафарни ташкил этди.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 731 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3181 нафар бемор даволанмоқда.
Касалликка чалиниш ҳолатлари бўйича Тошкент шаҳри юқори кўрсаткич қайд этмоқда
Қайси вилоятда COVID-19дан соғайиш кўрсаткичи юқори?
Айни кунгача мамлакатимизда жами 3280736 доза вакцинадан фойдаланилди
Улардан:
1-босқич эмланганлар 1932975 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 1145294 нафарни, 3-босқич эмланганлар 202467 нафарни ташкил қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларида ташкил қилмоқда.
Ўтган ҳафта охирида эълон қилинган махсус комиссия қарорига кўра, Ўзбекистонда янги чеклов чоралари жорий этилди. Унга кўра, 28 июндан пойтахт Тошкент шаҳрига киришда чекловлар ўрнатилган, бутун республика бўйлаб ҳам карантин чоралари кучайтирилди.