Фарғона вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказида бактериология лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Рeспублика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий амалий тиббиёт маркази, USAIDнинг Марказий Осиёда сил касаллигини тугатиш лойиҳаси координаторлари ҳамда вилоят фтизиатрия ва пулмонология маркази ходимлари иштирок этди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг тахминан учдан бир қисми сил касаллигига чалинган. Хасталикни тезкорлик билан аниқлашда мана шундай лабораториялар ўрни каттадир. Таъкидланишича, замонавий аппаратлари билан жиҳозланган ҳамда малакали шифокорлари бор бу тиббий маскан республикада пойтахтдан кейин иккинчи ўринда туради. Келгусида бу ерга яна қўшимча аппаратлар, янги тиббий жиҳозлар олиб келиниши режалаштирилган.
—Касалликни эрта аниқлаб, даволашда ушбу лабораториянинг афзалликлари бизга қўл келмоқда,—дейди вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази бош шифокори Элёржон Алиев. — Бу лаборатория республика мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатлари бўйича замонавий усулда таъмирланди. Энди бу лаборатория таҳлиллар, аниқ ташхис, белгиланган даво муолажаларини тез ва муваффақиятли ўтказишга хизмат қилади.