Жони узилай-узилай ётган Азизбек (исми ўзгартирилган) акасига имлади. Айтмоқчи бўлган сўзини лаблари қимирлади-ю, айтолмади. Шу куйи омонатини топширди. Ака ҳам тушинди. Лаблари титроқ аралаш пичирлади(овоз чиқаришга кучи етмади). “Буёғидан ҳавотир олма, укагинам, фарзандларинг менга омонат”
Аканинг қадди букилди. Қаноти синди. Рангпар укасининг касалликдан хуруж қилган ўша жони узилган кунидан кейин бунга бардоши етмайми келини ҳам узилди. Энди жиянлари чин етим қолди…
Орадан йиллар ўтди. Азизбекнинг фарзандлари аканинг дилбандлари қаторида катта одам бўлди. Бири шифокор, бири ўқитувчи яна бошқаси жамиятнинг устуни бўлди.
Айвончанинг супасида қайноқ-қайноқ чой ичаётган аканинг кўзи илинди. Уствоши оқ, юзлари нурли ука акасининг бошидан силади. Бағрини очиб қаттиқ қучоқлади. Ака уйғониб кетди. Қараса супачадаги мажнунтолга ўралиб олган. Ё у дарахтни қучоқлаган. Ёки дарахт уни. Англолмади. Нима бўлганда ҳам у укасининг ундан миннатдорлигини, руҳи шодланганини хис қилди. Фарзандлари камолини кўраолмай, эрта вафот этган ука, ўз фарзандидек оқ ювиб, оқ тараган илмли, касбли қилган акасидан рози. Умридан барака топсин аканинг…
Хошим Шаропов – бу кишини танимаган топилмайди бизнинг туманда. Камсуқум, камгап, меҳри дарё инсон. Унинг ҳаёти асли бир китоб. Шундай китобки сўнгги саҳифаси йўқ. Ҳикматга лиммо-лим. Уни варақлар экансиз ҳаётнинг ҳар икки йўлига дуч келасиз. Гоҳида осмоннинг энг баланд нуқтасига учсангиз, гоҳида осмондан ерга шундай тушасизки, бошингиз ёрилишига бир баҳя қолади.
-Бошимиз ёрилмабди, — самимий кулиб қўяди Ҳошим ака. Агар касбингни севсанг, ардоқласанг, яхши ёмон кунига чидаб берсанг, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетишга ўзингизда куч топар экансиз. Мен ўзимни эмас, касбимни фарзандларим, жиянларимни, оиламни севдим. Ўта оғир пандемия пайтида ҳамкасбларим билан ишхонасиз қолдик. Ўта хавфли “”балғамлар ичида яшадик. Замонавий стол мебилида эмас оёқ остида иш қоғозимизни, иш дафтаримизни юритдек. Мана бошимиз ёрилмади. GeneXpert экспресс-аппаратини кўтариб у ерга, кейин бу ерга кўчиб юрдик.
Ҳа, кўча муюлишида оппоқ атиргуллар очилган, ховли райхонларнинг анвойи хидида чўмилган. Замонавий деразалар ўрнатилган, покиза салқин хоналарданинг бирида савлат тўкиб Хошим ака Шаропов бизни қаршилади. Шу пайт телефон жиринглади.
-Ҳошимжон ака ҳаммасини жўнатдик, келасизми?
-Майли, майли, сиз тарқатиб туринг, борамиз.
Хошим аканинг кўзи ёшландими, ёки менга шундай туюлдими бўғзига нимадир тиқилгандай бироз турди. Сўнг бир ютиниб гапини бошлади.
-Укамнинг ўғли Америкадан телефон қилиб пичи маблағ жўнатибди, карантинда беморларингизга ишлатингдеб. Кейин унинг бу саховатидан кўнглим тоғдек бўлди. Америкада туриб урфодатларимизни ёдидан чиқармайди. Бировга яхшилик қилишни, саховат кўрсатишни канда қилмайди, бола. У юборган омонатга бозорга чиқиб элликдан ошиқ, ун, шунча 5 кглик ёғ, макарон хуллас рўзғорга нима керак бўлса ҳаммасидан олиб, кам таъминланган, оиласида йўқчилики кўп хонадонларга тарқатдик. “Дадажон, номимни уларга айтманг, фақат ота-онамнинг ҳаққига дуо қилишса, бўлди” деганига, кўнглим тўлиб кетди. Укамнинг омонатлари иймонли, фаросатли, саховатли йигитлар бўлишганидан, фахрландим. Кўксимни кериб юраман. Қават-қават уйим, қимматбаҳо сўнгги русмдаги машинам борлигидан эмас, иймонли фарзандларим, укамнинг омонати-жиянларим борлигидан, номи улуғ бўлмаса ҳам мўъжазгина шифохонам борлигидан.
-Қаранг, одамлар шу егуликларни олиб рахмат айтяпти. Ҳаққимизга дуо қилишяпти. Шу топда умринг зое кетмаётганлигига шукроналик келтирасан киши. Мен ҳаммасидан розиман. Вақтим етганида укамнинг ёнига юзим ёруғ. Халол касбим билан одамлар кўнглини топаяпмиз. Демак касбимиз олдида ҳам юзимиз ёруғ.
Аммо бу машаққат касб ортидан кўпчиликни кўрдим. Сил касаллиги –камбағаллар касали эмас. Аммо у билан чалинганларнинг аксарияти рўзғорида муҳтожлик сезишади. Энди тузалиб кетмайманми, шу куйи эрта ўтиб кетаманми, дея тушкинликка тушган(дори воситаларини сотиб олишга чўчишади гоҳида)лар кўп топилади. Лекин луарга бу фикрлари нотўғрилигини, шифо топиш учун давлатимиз етарлияа шарт-шароитлар яратиб берганини, дори дармон дейсизми, ёки биринчи кўрик ҳаммаси ҳомийлар, давлатимиз қарорлари асосидаги ёрдамлар орқали бепул эканлигини кўп тайинлаймиз. Тушинтирамиз. Бундан ўн йиллар қаердаю, ҳозирги шароит қаерда. Энг муҳими, ҳаммаси пулсиз амалга оширилади. Бир куни худди шундай бир йигит келиб маблағи йўқлигини, лекин ҳаётдан умиди катталигини айтибди. Ҳошим ака уни даволади. Маблағ даво қилмади. Фалон дорини фалон жойдан оласиз, демади. Йгит унинг берган давосидан ташқари меҳридан шифо топди. Ҳаётга бўлган интилиши ўсди. Энг муҳими касалликка енгилмади. Оёққа турди.
(Кулиб).- Орадан икки йил ўтибдию Бир куни олдимга келди. Қўлида қимматбаҳо совға саломи. Мени қучоқлаб олди. Ҳаёлимдан кўтарган эканман, уни олдинига танимадим. Кейин ёдимга тушди. Ўша пайтда озғин, суяги-суягига ёпишиб кетган, уст-воши ҳам юпингина бола, бироз тўлишган, қулочлари ҳам кенг. қамматбаҳо кўйлакда, машинаси ҳам қимматбаҳо. “Мени ҳаётга қайтардингиз. Ўшанда умид бермаганингизда мен шу ютуқларга эришмасдим. Сизга катта раҳмат. Умрингиз узоқ бўлсин, акажон” дейди.
Чинор. Қучоқлайман дейману, қучоғимга сиғмайди.
Чинордайин одамлар. Бағри бутун, меҳри эса охири йўқ осмон. Поёни йўқ уммон. Қучоқлай-қучоқлай сингиб кетгинг келади.
Виқорли тоғлар. Муҳташам, савлатли. Тошлари тўкилиб, сувлари қуюлиб кетса ҳам ўктам. Боши эгилмайди. Қадди букилмайди.
Хошим акадек чинорлар. Умрингиз узоқ бўлсин.
Ҳулкар ФАРМОН ҚИЗИ