Олимларнинг баъзилари илм-фан, тиббиёт соҳаларидаги кашфиётлари ер юзида инсоният ҳаётини, унинг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилди.

1882 йил 24 март — фтизиатрия, сил касаллиги ҳақидаги фан туғилди. Шу куни немис олими Роберт Кох лабораторияда 17 йиллик ишидан сўнг микобактерияни — сил касаллигини қўзғатувчисини кашф этди, уни халқ орасида Кох таёқчаси деб аташади. 29 йилдан сўнг Кох Нобел мукофотини олди.

  • “Кохнинг таёқчалари” топилганидан 13 йил ўтгач, Вилгелм Рентген сил касаллигини аниқлайдиган нурларни кашф этди. Кейинчалик бу кашфиёт сил касаллиги диагностикасини ривожлантиришда катта рол ўйнади.

1887 йил биринчи сил касаллиги диспансери Эдинбургда очилган.

  • 1907 йилда австриялик педиатр Клеменс Пирке микобактерия сил касаллигини юқтирган одамларни аниқлаш учун туберкулин билан терини текширишни таклиф қилди ва аллергия тушунчасини киритди.

1910 йилда Чарлз Манту (Франтсия) ва Феликс Мендел (Германия) туберкулинни киритишнинг интрадермал усулини таклиф қилдилар, бу терига қараганда диагностик жиҳатдан сезгирроқ эди.

  • Оқ ромашка силга қарши курашишнинг рамзига айланди. 1912 йилда Россияда сил касаллигига қарши курашиш учун маблағ йиғиш бўйича биринчи хайрия акцияси ўтказилди ва хайр-эҳсон қилганларга миннатдорчилик сифатида қизлар оқ гулларни тарқатдилар.

1919 йилда француз микробиологи Анри Калметте ва ветеринар Камил Герин одамларни силга қарши эмлаш учун вакцинасини яратдилар . Штамм  БCЖ – (BCG – Bacilles Calmette — Guerin) вакцинаси деб номланди.

  • 1921 йилда биринчи марта БCЖ вакцинаси билан янги туғилган бола эмланган.
    Уч йиллик экспериментал ва клиник тадқиқотлар натижасида вакцинанинг зарарсизлиги аниқланди.

1950 йилларнинг ўрталарида янги туғилган чақалоқларни эмлаш 1962 йилгача мажбурий ҳолга айланди. Асосан янги туғилган чақалоқларни оғиз орқали эмлашни амалга оширди. 1962 йилдан бери эмлаш ва қайта эмлаш учун эмлашнинг самаралироқ интрадермал усули қўлланила бошланди .

  • 1985 йили туғруқдан кейинги даврда янги туғилган чақалоқларни эмлаш учун БCЖ-М вакцинаси таклиф қилинди, бу эмланганларнинг антигеник юкини камайтиришга имкон берди.

1943 йилда Зельман Ваксман Альберт Шац билан биргаликда туберкулёз микобактериясига бактериостатик таъсир кўрсатадиган биринчи микробга қарши дори бўлган стрептомицинни қабул қилди. XX-асрнинг охирига келиб фтизиатрияда қўлланиладиган дори-дармонларнинг турлари сезиларли даражада кўпайди.

  • Сил касаллигини глобал муаммо деб эълон қилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан 1993 йил 24 март – сил касаллигига қарши кураш куни деб эълон қилинган.   

Интернет манбалари асосида журналист И.Абдужабборов тайёрлади.

Дўстларга улашинг: