Фарғона шаҳридаги Азия меҳмонхонасининг конференция залида USAIDнинг Марказий осиёда сил касаллигини тугатиш лойиҳа доирасида анжуман ўтказилди.

“Сил касаллиги бор шахсларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш” мавзусида ташкил этилган адвокацион ишчи мажлисида тиббиёт ходимлари билан бирга фуқаролик жамияти ташкилотларининг вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон республикаси ва вилоятларида сил касаллиги бўйича вазият, мавзунинг қонунчилик асослари ва тиббий жиҳатлари, шунингдек, ушбу хасталикни ташҳислаш ҳамда даволаш усуллари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Сил касаллигига чалинган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда маҳаллий ҳокимликлар ва жамоат ташкилотлари олдида турган вазифалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Давра суҳбати тарзида ўтказилган анжуманда USAID нинг Марказий осиёдаги сил касаллигини тугатиш лойиҳаси ходими ва бошқа малакали мутахассислар маъруза қилишди.

Сил — юқумли касаллик ҳисобланиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири бу, аҳоли ўртасида касалликни юқиш йўллари, олдини олиш чоралари ва даволаш бўйича маълумотни етишмаслиги ҳамда у ҳақидаги афсоналар ва беморларга нисбатан нотўғри муносабатлар шаклланишидир.
Мақсад юртимизда сил касаллигини даволаш ва унинг профилактикаси ҳамда касалликнинг олдини олиш, аҳолининг сил касаллиги борасидаги хабардорлигини ошириш ва жамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағри кенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамда шу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.


Ушбу веб-сайтдан барча бепул фойдаланишлари мумкин. Агар сизга саҳифа ёрдам берган бўлса, веб-сайт мунтазам ишлаб туриши учун миннатдорчилик ўрнида шу карта рақамига имкон борича маблағ юборишингиз мумкин: 8600 0609 6368 6648

Эътибор учун раҳмат