Бу касаллик ўпкадан бошқа аъзода экани ўз вақтида аниқланмаса, бемор бошқа касалликнинг ташхиси билан беҳуда муолажа олиб юраверади.

Лекин ташхиси нотўғри қўйилгани туфайли даволанишлари фойда бермайди. Баъзи беморлар пиелонефрит, цистит, буйрак-тош касаллиги ва бошқа ташхислар билан узоқ вақт урологда даволаниб юришади. Бироқ уларнинг даволанишларидан ҳеч бир самара бўлмайди. Етук мутахассис замонавий ускуналар ёрдамида бу беморда аслида буйрак туберкулёзи борлигини аниқлайди. Бемор шу ташхис асосида муолажа қилингандагина тезда шифо топади.
Худди шундай эркак ва аёл таносил аъзолари силида беморлар узоқ йиллар давомида андролог ва гинекологда бепуштлик билан самарасиз даволаниб юришади. Суяк-бўғим тизими силида беморлар остеохондроз, умуртқа чурраси, оқма яралар билан травматолог, неврапатолог ва жарроҳларда самарасиз даволанадилар. Қорин бўшлиғи аъзолари силида беморларга жарроҳларда кўричак, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ичак тутилиши ва бошқа ташхислар билан жарроҳлик муолажалари ўтказилган ҳоллар аниқланган. Беморлар аҳволи ёмонлашгачгина силга қарши диспансерларга юборилади. Ташқи лимфа тугунлар туберкулёзи билан беморлар кўпинча онкологларда самарасиз даволанадилар.

Дўстларга улашинг: