Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, юқумли ва юқумли бўлмаган  касалликларни олдини олиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда USAID нинг Маказий Осиёдаги сил касаллигини бартараф этиш лойиҳаси жамоаси, шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази вилоят ҳудудий бўлими мудири, Тошлоқ, Қува, Олтиариқ, Фарғона тумани ҳудудий бўлинма масъуллари, шаҳар 5-сонли Оилавий поликлиника шифокор ва патронаж хамширалари ҳамда  Ш.Рашидов, Дўстлик, Афросиёб, Соҳибкор маҳалла қўмиталари раислари ва маслаҳатчилари қатнашдилар.

Учрашув давомида USAID нинг Марказий осиёдаги сил касалликларини бартараф этиш лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказига таълим ишларида ёрдам кўрсатилди.

Марказ бош ҳамшираси Олтиной Зокирова сил касаллигининг аломатлари, ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида йиғилиш қатнашчиларига маълумот берди.

Давра суҳбатида USAID лойиҳаси ходими дастурнинг мақсад вазифалари тўғрисида, сил касаллигини олдини олиш, стигма ва дискриминация, сил касаллигини аниқлаш ва даволашга таъсири тўғрисида нутқ сўзлади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний фаоликни ошириш, тўғри овқатланиш мавзуларида ҳам зарур тавсиялар берди.

Дўстларга улашинг: