Cил касаллиги ҳақида очиқ суҳбат

 Лаутаро, Сарвара ва Екатеринада ягона мақсад бор. Улар сил касаллигига чалинган инсонларга керакли кўмак ва даволанишда ёрдам беришни истайдилар.  Энди улар бу хасталик билан курашиш бўйича ўзларининг тажрибаларига эга.

Лаутаро Палмер амакиси қандай қилиб силни юқтирганини ва даволанишни истамаганлигини яхши эслайди. Лаутаро унга ғамхўрлик қилди, ташхисдан даволанишни муваффақиятли якунлашгача бўлган барча жараёнларни назорат қилди. «Сиз ушбу муаммони ҳал қилишнинг муҳимлигини фақат ўзингиз дуч келганингизда тушунасиз», дейди Лаутаро.

Минглаб бошқа меҳнат муҳожирлари сингари, Сарвар Отажонов ҳам Россияда ишлаётганда сил касаллигини юқтирган бўлиши мумкин. Уйга қайтгач, у узоқ вақт давомида тиббий ёрдамга мурожаат қилмади, касаллиги сабабли у ишлай олмади. Яхшиямки, маҳаллий силни даволаш шифохонаси тиббиёт ходимлари унга психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатди. ЮСАИДнинг сил касаллиги бўйича кўнгиллилари ёрдамида Сарвар касалликни енгишга муваффақ бўлди.
У энди кўнгилли бўлиб, сил касаллигига чалинган бошқа одамларга ҳам ёрдам, маслаҳат ва кўрсатмалар бермоқда. Ҳозирда Сарвар стигма, камситишлар ёки оилавий шароитлар туфайли даволанишни тўхтатган беморларга беғараз кўмаклашмоқда.

Мавзуга оид:

Екатерина ҳам бир неча марта сил касаллигидан даволанган. Кенг қамровли дори-дармонларга чидамли сил касаллигини даволашнинг сўнгги усули, узоқ ва қийин бўлган. Унинг учун бу жиддий курашиш эди, унда ўзи тан олганидек, у оила ва дўстларининг ёрдамисиз ғалаба қозонолмас эди. Екатерина, ҳатто яқин қариндошлари ҳам   тушунмайдиган бошқа сил касаллиги билан хасталанган аёлларни кузатиш нақадар оғриқли бўлганини эслайди. У бундай аёлларни қўллаб-қувватлаш учун имкониятлар излади ва доимо шундай деди: «Ҳеч қачон умидингизни йўқотманг, яшашга сабаб ва ҳохишни изланг, шунда албатта касалликни енгасиз «.
Ана шунга ўхшаш кўплаб бошқа тушунмовчиликлар сил касаллигини енгиш учун зарур бўлган кураш ва қўллаб-қувватлаш бутун жамоатчилик, шу жумладан қарор қабул қилувчилар томонидан тингланиши керак.

ЮСАИДнинг Марказий Осиёдаги сил касаллигини тугатиш лойиҳаси кўмагида Ўзбекистондаги Силни Бошқариш Миллий Дастури сил касаллигига чалинган инсонларнинг янги иттифоқини тузиш ташаббуси билан чиқди. Иттифоқ силга қарши кураш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқишда иштирок этади ва соғлиқни сақлаш соҳасида қарор қабул қилишда сил касаллигига чалинганлар номидан қатнашади. Ўзбекистон учун бу янги йўналиш, чунки бундай ишлар анъанавий тарзда фақат ҳукумат зиммасига юкланиб келган.

Мавзуга оид:

Лаутаро, Сарвар ва Екатерина — иттифоқнинг асосчиларига айланиш истагидаги биринчи кўнгиллилар саналади. Улар ҳозирда Силга қарши кураш бўйича миллий стратегик режани ва Ўзбекистоннинг Силга қарши кураш ташаббусларини молиялаштириш учун Глобал жамғармасига ўз таклифлари билан қатнашмоқдалар. Улар стратегияни ишлаб чиқиш жараёнида сил касаллигига чалинган одамларни психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва CОВИД-19 нинг сил касаллигини даволашга таъсири тўғрисида хабардорликни ошириш бўйича аниқ ғоялари билан ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Сил касаллигига чалинганнинг умумий фаровонлиги ҳақида гапирмасдан, кўнгиллилар томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал этиш ва даволанишга риоя қилиш катта муваффақиятга эришиш учун жуда муҳимдир.

Илгари касалликка чалинган инсонлар сил касаллиги бўйича сиёсат ишлаб чиқишда ўз ҳиссаларини қўшиш имкониятига эга эмас эдилар. Силга қарши кураш бўйича миллий дастур, ЮСАИД кўмаги ва Лаутаро, Сарвар ва Екатерина сингари одамларнинг фидойилиги туфайли вазият ижобий томонга ўзгарди. Янги иттифоқ ҳукумат ва фуқаролик жамияти силга чалинган ва хавф остида бўлган одамларнинг эҳтиёжларига яхшироқ жавоб берадиган сиёсат ва стратегияларни ишлаб чиқиш учун бирлашишига йўл очмоқда.