Қонунчиликда аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш, умуман ушбу хасталикка чалинган беморларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва имтиёзлари нималардан иборат?

Хабарингиз бор, 2001 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Унинг 5-моддасида аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари белгиланган. Яъни, аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилишга оид профилактика тадбирлари, тиббий кўриклар ўтказиш ва аҳолини сил касаллигига қарши кураш муассасаларида, шунингдек, давлат соғ-лиқни сақлаш тизимининг бошқа муассасаларида даволаш йўли билан амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси соғлиқ-ни сақлаш вазирлиги белгиланган тартибда мажбурий тарзда ВСС билан чақалоқларни вакцинация ва болаларни ревакцинация қилиш ҳамда туберкулин ёрдамида ташхис қўйишни амалга оширади. Вазирлик мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёҳуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахс-ларнинг бажариши ижозат этилмайдиган ишлар рўйхатини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлайди. Рўйхатда кўрсатилган ишларни бажариши ижозат этилган шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ва бактериоскопик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган даврийликда рентген-флюорография текширувидан ўтказишни ўз ичига олади. Сил касаллигининг юқумли шаклларига чалинган беморларнинг ётоқхоналарга кўчиб киришига йўл қўйилмайди. Беморнинг яшаш, иш, ўқиш жойларида (эпидемия ўчоқларида) эпидемияга қарши ва соғломлаштириш тадбирлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши кўзда тутилган. Ундан ташқари, сил касаллигига чалинган шахсларнинг мажбуриятлари қонуннинг 12-моддасида белгилаб қўйилган.

Жумладан, сил касаллигига чалинган беморлар:
— Жамоат жойларида, иш, ўқиш жойида, жамоат транспортидан фойдаланишда, шунингдек яшаш жойларида шу тоифадаги беморлар учун белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишга.
— Тиббиёт ходимининг даволаниш режимига, кундалик турмуш ва ишдаги юриш-туришига доир тавсияларини бажаришга;
— Тиббиёт ходимининг чақирувига мувофиқ сил касаллигига қарши кураш муассасасига келишга;
— Турар жойи ўзгарган тақдирда ўн кунлик муддат ичида янги жойдаги сил касаллигига қарши кураш муассасасида ҳисобга туришга мажбурдирлар.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган ва шифокор белгилаган даволанишдан бўйин товлаётган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар, деб ёзиб қўйилган.

Сил — юқумли касаллик ҳисобланиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири бу, аҳоли ўртасида касалликни юқиш йўллари, олдини олиш чоралари ва даволаш бўйича маълумотни етишмаслиги ҳамда у ҳақидаги афсоналар ва беморларга нисбатан нотўғри муносабатлар шаклланишидир.
Мақсад юртимизда сил касаллигини даволаш ва унинг профилактикаси ҳамда касалликнинг олдини олиш, аҳолининг сил касаллиги борасидаги хабардорлигини ошириш ва жамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағри кенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамда шу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.


Ушбу веб-сайтдан барча бепул фойдаланишлари мумкин. Агар сизга саҳифа ёрдам берган бўлса, веб-сайт мунтазам ишлаб туриши учун миннатдорчилик ўрнида шу карта рақамига имкон борича маблағ юборишингиз мумкин: 8600 0609 6368 6648

Эътибор учун раҳмат