Ўпка туберкулёмаси силнинг шакли бўлиб, ўпка тўқимасида 12 мм.дан катта диаметрга эга казеоз-некротик ҳосила бўлиб, атроф тўқималардан икки қаватли капсула билан ажралиб туради.

Даволаш комплекс олиб борилиб, қуйидаги ҳолатлар оператив давога кўрсатма бўлади:

  • катта ўлчамли ҳосилалар ( 4 см ва ундан катта)
  • терапиядан кейинги 4-6 ой давомида ҳосилани парчаланиши ва бактерия ажратиши сақланиб қолиши
  • туберкулёмани ўсмадан ажратиш қийинлигида.
  • Қолган аксарият ҳолларда касаллик кимётерапия усулида даволанади.

Хуршид Якубжонов,

шифокор

Сил — юқумли касаллик ҳисобланиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири бу, аҳоли ўртасида касалликни юқиш йўллари, олдини олиш чоралари ва даволаш бўйича маълумотни етишмаслиги ҳамда у ҳақидаги афсоналар ва беморларга нисбатан нотўғри муносабатлар шаклланишидир.
Мақсад юртимизда сил касаллигини даволаш ва унинг профилактикаси ҳамда касалликнинг олдини олиш, аҳолининг сил касаллиги борасидаги хабардорлигини ошириш ва жамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағри кенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамда шу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборатдир.


Ушбу веб-сайтдан барча бепул фойдаланишлари мумкин. Агар сизга саҳифа ёрдам берган бўлса, веб-сайт мунтазам ишлаб туриши учун миннатдорчилик ўрнида шу карта рақамига имкон борича маблағ юборишингиз мумкин: 8600 0609 6368 6648

Эътибор учун раҳмат