Диққат, танлов!

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги силга қарши курашиш бўйича дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда:

СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ЖУРНАЛИСТЛАР ОРАСИДА “СИЛНИНГ ДАВОСИ БОР” МАВЗУИДАГИ ЭНГ ЯХШИ МАТЕРИАЛ УЧУН ТАНЛОВНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

ТАНЛОВ МАҚСАДИ
“Силнинг давоси бор” деб номланган танловнинг асосий мақсади ушбу касалликка қарши курашишга тегишли долзарб саволлар бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш важамиятда бу хасталик билан касалланган беморларга нисбатан бағрикенглик билан муносабатда бўлишни шакллантириш ҳамдашу мавзуга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат.

МАВЗУГА ТЕГИШЛИ САВОЛЛАР 
Сил — юқумли касаллик хисобланиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири бу, аҳоли ўртасида касалликни юқиш йўллари, олдини олиш чоралари ва даволаш бўйича маълумотни етишмаслиги ҳамдау ҳақидаги афсоналар ва беморларга нисбатан нотўғри муносабатлар шаклланишидир.

ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ
Танловга материаллар қуйидаги номинациялар бўйича қабул қилинади:
• Босма нашрларда чоп этилган энг яхши мақола учун
• Радио ва телевидениеда эфирга узатилган энг яхши дастурлар учун
• Интернет саҳифаларида жойлаштирилган энг яхши мақола учун

ТАНЛОВГА ТОПШИРИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Сил касаллигига оид масалалар ёритилган барча телерадио, интернет материаллар, газета ва журналларда чоп этилган мақолалар қабул қилинади. Танловга фақат 2017 йилнинг 1 январидан то жорий йилнинг 30 сентябригача чоп этилган ёки эфирга узатилган материаллар қабул қилинади. Устунлик аналитик жанрдаги мутериалларга берилади. Танлов ғолиблари ҳар чоракда саралаб олинади.

МАТЕРИАЛЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
Материаллар 2017 йил 1 февралдан 2017 йил 15 октябргача қуйидаги манзилда қабул қилинади: Рrоject HОРE, Ўзбекистон, 100000, Тошкент шаҳри Мустақиллик кўчаси 59-уй. 11-хона. “Танлов учун” деб ёзинг ёки қуйидаги электрон манзил орқали жўнатилиши мумкин:mrahimоva@рrоjecthорe.оrg

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ

  • Танловга ҳар бир муаллиф 10 тагача материал тақдим қилиши мумкин. Материаллар асл холатида ёки нусха кўринишида бўлиши мумкин, телерадио эшиттиришлар эсаэлектрон ташувчи мосламага ёзиб олинган холатда қабул қилинади. Материаллар билан бирга топшириладиганхатда номинация тури, қатнашувчи исми шарифи, манзили, телефон рақами, муаллифнинг электрон почтаси, иш жойи, мақола чоп этилган муддати (эфир вақти) кўрсатилиши керак. Шунингдек, нашр адади ва интернет сайтига кунлик кирувчилар сони кўрсатилиш керак.
  • Телевидение, радио ва интернет веб-сайтларида берилмаган ҳамда ОАВда чоп этилмаган мақолалар қабул қилинмайди.
  • Танловга қабул қилинган материаллар қайтарилмайди, йўқолган ёки зарар етган материаллар учун ташкилотчиларга жавобгарлик юкланмайди.
  • USAIDнинг Силга қарши кураш бўйича дастури ходимларининг танловдаги материалларга алоқадорлиги аниқланган холатларда танлов ташкилотчилари танлов натижаларини қайта кўриб чиқиш хуқуқига эга

ҲАЙЪАТ АЪЗОЛАРИ
Оммавий ахборот воситалари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигимутахассислари, силга қарши курашиш соҳасида иш олиб борувчи эксперт ва фтизиатрлар ҳамда USAIDнинг вакиллари хайъат аъзолари сифатида қатнашади.

Танлов ҳайъат аъзолари қуйидаги мезонлар бўйича ғолибни аниқлайдилар

1-мезон: Материал аналитик бўлиши ва “силнинг давоси бор” ва “сил касаллиги наслдан наслга ўтмайди” каби сил касаллиги бўйича асосий маълумотларни ўз ичига олиши ҳамда, касалликни аниқлаш, даволаш, олдини олиш, юқиш йўллари ва эпидимиологик холатлар ҳақидаги маълумотлар замонавий ва тўғри бўлиши керак.

2-мезон: Сил хасталигига чалинганларга нисбатан ёлғон маълумотлар, ҳар-ҳил миш-мишларга ишонмаслик ва ушбу касалликни албатта давоси борлигига ишонтира оладиган профессионал нуқтаи назардан ёндошган журналистик мақолалар талаб этилади.

3-мезон: Материаллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Силга қарши курашиш дастури бўйича маълумот бериши (алоҳида тадбирлар ёки мамлакатда сил касаллиги бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлилий жанрда ёритиш)зарур.

Ҳайъат аъзолари финалга чиқа олмаган журналистларни қўшимча равишда махсус диплом ва алоҳида мукофотлар билан тақдирлаш хуқуқига эга.

МУКОФОТЛАРНИ ТОПШИРИШ

Ҳар бир номинациядаги ғолиблар йилнинг ҳар чорагида диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланадилар. Танлов ғолибларига транспорт ва бошқа харажатлар ташкилотчилар томонидан тўланади ҳамда мукофотлаш тадбири олдиндан келишилган жадвал асосида олиб борилади.

Масъул шахс:
Рахимова Мархабо
тел +998909316466
эл.Почта: mrahimova@projecthope.org

Дўстларингиз билан бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Telegram
Share On Odnoklassniki
Share On Youtube