Касалликнинг ривожланиши организмнинг иммунитети, яъни касалликка қарши курашувчанлигига боғлиқ.Сил бактерияларини юқтирган одамларнинг барчасида ҳам касаллик ривожланмайди.

ОИТС хасталигида, гиёҳвандлик, кашандалик, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, вақтида дам олмаслик, меъёрида овқатланмаслик натижасида инсоннинг касалликка қарши курашувчанлик хусусиятлари сусаяди ва сил касаллиги ривожланишига қулай шароит туғилади. Силга чалинган бемор билан бир умр бирга яшаганда ҳам бу касаллик юқмаган ҳолатлар кўп учрайди. Бунда организмни кучли иммунитет асраб қолади. Иммунитет кучли бўлиши учун эса спорт билан шуғулланиш, сервитамин овқатлар истеъмол қилиш лозим.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, бемор билан бир умр бирга яшаганда ҳам сил юқмаслиги мумкин. Бунинг учун санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, организм иммунитетининг тушиб кетишига йўл қўймаслик керак. Китоб варақлаганда ва пул санаганда эса бармоқни «ялаш» асло нотўғри. Акс ҳолда, нафақат сил, балки бошқа юқумли касалликлар ҳам юқмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Қолаверса, бундай машғулотлардан кейин қўлни яхшилаб совунлаб ювиш тавсия этилади.
Тиббиёт соҳаси ривожи юқори поғоналарга кўтарилган бугунги кунда республикамизда бошқа эпидемиологик хасталиклар билан бир қаторда сил профилактикаси, уни ўз вақтида ташхислаш ҳамда даволашга катта эътибор қаратилмоқда. Фтизиатр шифокорлар бу хасталикни даволашда Гиппократ қасамёдига содиқ ҳолда масъулият билан фаолият кўрсатиши, беморлар эса уларнинг шартларига амал қилиши зарур.

Дўстларингиз билан бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Telegram
Share On Odnoklassniki
Share On Youtube