Avitsenna.uz сайти  silning-davosi-bor.uz сайти билан ўзаро ҳамкорликда юртимизда сил касаллигини даволаш ва унинг профилактикаси ҳамда касалликнинг олдини олишга қаратилган мақолаларни кенг ёритиб бориш мақсадида «Ижтимоий рукн» ташкил этди.

-Эндиликда, «Силнинг давоси бор» рукни орқали сил хасталигига чалинган беморлар, мутахассислар томонидан ёзилган тавсиялар, савол-жавоблардан фойдаланган ҳолда ўзингиз учун керакли ва фойдали маълумотларни ўқишингиз мумкин,-дейди Avitsenna.uz сайти раҳбари Мансур Ўрозбоев.  -Жумладан, касалликларнинг баъзи кўринишларига қарши курашишда  соғлиқни сақлаш мутахассислари билан ҳам ҳамкорлик қилиб бориляпти.

Шунингдек аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича мутахассислар ва тиббиёт ходимларига АТF.uz онлайн рукнида савол йўллаб, жавоб олиш имкони бор.