Сил касаллиги ташҳиси қўйилган даврдан бошлаб, даволаш курси тугагунга қадар ҳар қандай вақтда бепул  тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир.

Ушбу ҳуқуқ беморнинг ирқи, жинси, ёши, тили, ҳуқуқий мавқеи, қайси динга эътиқод қилиши, жинсий йўналиши, маданий хусусиятлари ва бошқа касалликлар мавжудлиги ва тиббий муассаса туридан қатъий назар кафолатланиши керак.

Шунингдек, беморлар, улар эҳтиёжларига қаратилган янги Халқаро сил касаллигини даволаш стандартларига мос бўлган тиббий маслаҳат олиш ва даволаниши,  кўп дориларга чидамли бўлган сил касаллиги ҳоллари ва одам иммунодефицит вируси (ОИВ) инфекцияси билан қўшма сил касаллиги ҳоллари, шунингдек, кичик ёшдаги болалар ва хавфли гуруҳга кирувчи бошқа шахсларни сил касаллигидан профилактика қилиш ва даволаниш ҳоллари ҳам шулар жумласидандир.

Кенг қамровли тиббий ёрдам дастурларининг бир қисми ҳисобланган аҳоли ўртасидаги фаол тиббий, санитарияга оид маърифий-тарғибот ва сил касаллигини олдини олиш тадбирларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Манба: Сил билан касалланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида беморлар хартияси

Дўстларингиз билан бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Telegram
Share On Odnoklassniki
Share On Youtube