Ҳурматли “Силни биргаликда енгамиз” номли сайт ижодкорлари.

Мен ҳар йили Наманган вилояти Чуст шаҳридаги силга қарши кураш диспансерида  салкам 14 йилдан бери даволаниб тураман. Ҳозирги кунда ўпкамни 3/1 қисми қолган бўлишига қарамасдан мен ўзимни жуда ҳам яхши ҳис қиламан ва ҳаётда илғорман. Ана шу вақт давомида ҳар гал нафақат менга, балки, бўлимда даволанаётган ҳар бир беморга тиббиёт ходимлари меҳр билан қарашиб, малакали тиббий хизмат кўрсатишади. Уларнинг ўз касбига фидоийликлари, ташхис қўйиш ва муолажаларни ўтказишдаги билимдонликлари барчани бирдек қувонтиради. Айнан шунинг учун ҳам деярли барча беморлар қисқа фурсатда шифо топиб  оилалари бағрига қайтишади. Уларнинг бир вакили сифатида мен ўзим ҳам  жонкуяр, меҳрибон бўлган тиббиёт ходимлари хизматидан беҳад миннатдорман. Айниқса, мулойим ва дилга яқин инсон, қўли малҳам шифокорларларнинг беминнат хизматлари учун ўз миннатдорчилигини билдираман ҳамда уларга  узоқ умр, сиҳат-саломатлик олийжаноб меҳнат фаолиятларида зафарлар тилаб қоламан.

Рахматиллохон АББОСОВ,

Наманган вилояти, Чуст шаҳри.

Дўстларингиз билан бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Telegram
Share On Odnoklassniki
Share On Youtube