Мамлакатимиз ва вилоятимизда тиббиёт соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолига тезкор ва малакали тиббий хизмат кўрсатишда қўл келмоқда.

Жумладан, тиббиётнинг сил касаллигини аниқлашда замонавий аппаратлардан самарали фойдаланилмоқда. Фарғона вилоят силга қарши кураш диспансери ва Қўқон шаҳар 2-сонли вилоят силга қарши кураш диспансериларига сил касаллигини эрта диагностика қилиш ва силга қарши дори восиларидан Рифампицинга сезгирлигини генетик усул билан аниқлайдиган  замонавий “Gene-Xpert” аппаратлари ўрнатилган. “Gene-Xpert” аппаратлари билан 2 соат мобайнида керакли таҳлил натижаларини 99,0 фоизга олишимиз мумкин. Бундан ташқари вилоят силга қарши кураш диспансери қошида ташкил қилинган водий аҳолисига хизмат кўрсатадиган 4-типдаги референс бактериологик лабораторияга  HAIN test аппарати ҳам олиб келинди. Ушбу аппарат бир вақтнинг ўзида балғам наъмуна (2 кун мобайнида) ҳамда ўсиб чиққан културадан (1-2 ой мобайнида) фойдаланиб ДОТС дастурининг биринчи ва иккинчи қатор силга қарши дори воситаларига сезгирлигини аниқлаб беради. Юқоридаги иккала замонавий аппаратлар генотипик усуллар туркумига киради.

Булардан ташқари фенотипик усуллар мавжуд бўлиб, улар ЛЙ (Левенштейн Йелсин ) ҳамда MGIT аппаратларидир. Яқин кунларда Фарғона вилоят силга қарши кураш диспансерига MGIT аппарати олиб келинмоқда. Ушбу аппарат суюлтирилган озиқ мухитда ўсиб чиққан сил таёқчалари орқали (1-2 ой мобайнида) ДОТС дастурининг биринчи ва иккинчи қатор силга қарши дори воситаларига сезгирлигини аниқлаб беради.

Шунингдек, диспансерга 3 дона Люминецент микроскоплари олиб келиш режалаштирилган. Ушбу аппарат сил касаллигининг аниқ ташхис қўйишда даволовчи врачларга беқиёс ёрдам беради.

Юқоридаги айтиб ўтилган замонавий аппаратлардан оқилона фойдаланиш мақсадида бирламчи бўғин мутахассислари ва бошқа мутахассислар беморларга тўғри йўналиш берилса мақсадга мувофиқ бўлади.

 И.Абдужабборов