АқШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Қашқадарё вилоят сил касаллиги шифохонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Унинг бу  муассасага олти ой ичида иккинчи марта ташриф буюришидир. У жорий йилнинг  24 март куни Бутунжаҳон Силга қарши кураш кунида ҳам Минтақавий сил диспансерига келган эди.

Қaрши, 2017 йил, 24 мaрт – AҚШнинг Ўзбекистoндaги элчиси Пaмелa Спрaтлен Қaшқaдaрё вилoят сил кaсaлликлaри диспaнсеригa тaшриф буюрди.

Маълумки,  USAID 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги  ва фтизиатрия ва пульмонология бўйича ихтисослашган республика илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан сил касаллиги тарқалишининг олдини олишдаги  саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

USAID Китоб шаҳридаги вилоят сил касаллиги шифохонаси шифокорлари, ҳамшира ва лаборатория ходимларига бир неча соҳаларда, хусусан касалхоналарда сил тақалишининг олдини олиш мақсадида инфекцияни назорат қилиш, силга аниқ ва тез ташхис қўйиш учун тезкор сил технологиялари, сил ва унинг дориларга турғун турларини даволашда беморга қаратилган даволаш усули каби мавзуларда тренинглар ташкил қилди.

Дўстларингиз билан бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Telegram
Share On Odnoklassniki
Share On Youtube