Аввало қайд этиш ўринлики, бугунги кунда юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, фуқаролар соғлиғини асраш йўлида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, йилига 8,6 миллион киши ушбу хасталикка чалиниб, 1,43 миллион бемор силнинг турли асоратлари туфайли вафот этади.

Юртимизда сил касаллигининг олдини олиш, ташхислаш, даволаш ва эпидемиологик кузатув тадбирларини такомиллаштириш босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиб келинмоқда. Илгари Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий марказида ҳафтасига 4 дона жарроҳлик йўли билан даволаш усули ўтказилган бўлса,  ҳозирда  марказ клиникасида ҳафтасига 30 дан зиёд жарроҳлик амалиёти қўлланилмоқда.

Амалга оширилаётган жарроҳлик усулларининг 60 фоиздан зиёдини юқори технологияли даволаш усуллари ташкил қилаётгани, айниқса, эътиборли.