«Ўзфармсаноат» ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) «Дори воситалари сифатини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўзаро келишув меморандумини имзолади. Бу ҳақда акциядорлик компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Меморандумни Ўзбекистон томонидан «Ўзфармсанот» АК бошқарув раиси М.Дўстмуродов, АҚШ томонидан USAID миссияси минтақавий директори Жатиндер Чима имзолади. Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен иштирок этди ва сўзга чиқди.

USAID ва «Ўзфармсанот» ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа доирасида силга қарши препаратлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қуватлаш, қалбакилаштирилган ва сохталаштирилган дори воситалари тарқалишига йўл қўймаслик бўйича техник ёрдам, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сил касаллиги устидан назорат ўрнатишни таъминлаш ва унинг тарқалишини олдини олишга қаратилган мақсадли техник ёрдам бериш кўзда тутилган.

Лойиҳани амалга оширилишидан кутилаётган натижалар қуйидагилар ҳисобланади:

Силга қарши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори воситалари сифатини GMP/ЖСТ халқаро стандартлари талабларига мослаштириш ва аҳолига қулайлик яратиш;

Силга қарши дори воситалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар экспорт салоҳиятини ошириш;

GMP («Яхши ишлаб чиқариш амалиёти») халқаро стандартлари талабларига мос дори воситалари сифатини назорат қилувчи фармацевтика соҳаси мутахассислари ва мувофиқлаштирувчи идоралар инспекторлари малакасини ошириш.

«Дори воситалари сифатини ошириш» лойиҳаси доирасида ҳамкорликдаги биринчи қадам ташланди: GMP бўйича «Нобелфармсаноат» МЧЖ мутахассислари учун тренинг ташкил этилди.

Нукусда янги лаборатория ишга тушди

Дўстларингиз билан бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Telegram
Share On Odnoklassniki
Share On Youtube