Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йилги иш режаси асосида Саломатлик ва тиббий статистика институти Бухоро филиали томонидан жорий йилнинг 24-27 май кунлари Бухоро шаҳрида “Аҳолининг сил касаллиги бўйича хабардорлигини ошириш” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Семинарни ўтказишда USAIDнинг Ўзбекистонда силга қарши кураш дастури яқиндан туриб ҳамкорлик қилди.

Семинарда туман ва шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Саломатлик марказлари мутахассислари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад аҳоли орасида сил касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирларни жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида янада кучайтириш, аҳолининг бу борадаги билим даражасини оширишдир.

Қатнашчилар сил касаллиги профилактикаси, бу борада аҳоли орасида олиб борилиши керак бўлган тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш йўналишлари билан танишиб, мавзуга оид информацион тарқатма материаллар олишди.

Бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида бундай семинарлар туман даражасида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

З.Темиров,  

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институти  Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси директори