АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги (USAID) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқарилган ва тасдиқланган ENGAGE TB ёндашуви бўйича сил касаллигига қарши  курашишга жамоатчиликни жалб қилиш мавзусида икки кунлик семинар ўтказди.

Семинар етакчи халқаро мутахассислар, USAID нинг Силга қарши курашиш дастуримутахассислари ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилди.  USAID ушбу семинарни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ваРеспублика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида муваффақиятли ўтказди. 

Ҳаёт давом этиши учун берилаётган ёрдам ёки яна бир бор сил касаллиги хусусида

 Дунё бўйлаб сил билан касалланганларнинг таҳминан учдан бир қисми аниқланмаган ёки рўйхатга олинмаган.  Беморлар аниқланган тақдирда ҳам у кеч аниқланган, ёхуд даволанишни кеч бошлаган бўлади, бу эса ўз навбатида беморни соғлигига жиддий зарар етказади ва соғлиқни сақлаш муассасалари харажатлари ошиб кетишига олиб келиши мумкин.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ENGAGE TB ёндашуви 2015 йилдан буён Миллий силга қарши кураш дастури ва жамоатчилик ташкилотларинииложи борича кўпроқ аҳоли қатламларини қамраб олган ҳолда силни олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволашда яна ҳам яқинроқ ишлашларига даъват этади. У Миллий силга қарши кураш дастури, нодавлат ва бошқа жамоат ташкилотларини аҳоли орасида олиб бораётганфаолиятларини интеграциялашбўйича маҳсус босқичларни белгилаб беради. 

 Семинар давомида маҳаллий ва халқаро мутахассислар ENGAGE TB ёндашувини қўллаш ва жамиятни силга қарши курашга жалб қилиш бўйича амалий йўлланмалар беришди.

Семинар якунида қатнашувчилар ENGAGE TB ёндашуви асосида жамоатчиликни силга қарши кураш дастурига жалб қилиш бўйича иш режасини тузиш ва ишчи гуруҳ ташкиллаш тўғрисида қарор қабул қилишди.

 USAID Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий силга қарши дастурни бажаришда ва аҳоли, шу жумладан унинг ижтимоий заиф гуруҳлари орасида ташҳис қўйиш, даволаш ва силнинг олдини олишнинг янада самарали ва мавжуд услубларини тадбиқ этишда қўллаб-қувватламоқда. USAIDнинг силга қарши кураш учун умумий бюджети $7.6 млн бўлган беш йиллик дастурининг асосий мақсади мамлакатда сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан иборат.. Дастур кенг кўламли техникавиймасалаларни ва соғлиқни сақлаш соҳасининг инсоний ва институционал потенциалини ошириш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда электрон база маълумотларидан фойдаланишни кенгайтириш каби масалаларни ўз ичига олади.