Шамоллашиниз  аллақачон ўтиб кетган бўлса-да, негадир қаттиқ йўтал  тез-тез безовта қила бошлади.

Агар сизда ана шу белги кузатилаётган бўлса вақтни ўтказмасдан шифокорга  мурожаат қилинг. Сизнинг қандай муаммо қийнаётганини фақатгина флюорография текшируви орқали аниқлаш мумкин.

Аниқлаш усули

Флуюорография– рентген текширувининг бир тури бўлиб, у орқали асосан, ўпка ва кўкрак қафаси органлари текширувдан ўтказилади. Анъанавий плёнкали  флюорография классик  рентгендан  шуниси билан  ажралиб турадики, унда натижалар тасвири кичикроқ ва сифати ёмон тарзда номоён бўлади.

Бугунги кунда плёнкали флюорографиянинг ўрнини секин – аста рақамлиси эгалаб бормоқда.  Ўпка  тасвирини туширишга  мўлжалланган  бундай  ускуналар кўпроқ имконият яратиб беради.

Бундай текширув давомида олинган тасвирларни экранда намойиш этиш, сақлаш ва ҳаттоки, электрон почта орқали жўнатиш ҳам мумкин.

Аммо рақамли флюорография нисбатан анчайин қиммат туради, шунинг учун ҳам барча  тиббиёт муассасалари ҳозирча бундай ускуналар билан тўлиқ  таъминланмаган.

Бундай текширувдан ўтиш учун махсус тайёргарлик керак.

Даволаш учун кўрсатма

Флюорография – сил касаллигини аниқлашнинг энг тезкор усулларидан бири. Касалликнинг бошланғич даври ҳеч қандай аломатларсиз ўтиш мумкин, ҳатто, ўпкада ҳеч қандай хириллаган товуш эшитилмайди. Фақатгина флюорограмма орқалигина зарарланиш ўчоғи аниқланиши мумкин.

http://silning-davosi-bor.uz/?p=345
ПЛЕВРИТ БЎЛМАЙ ДЕСАНГИЗ…

Туберкулёзга тўлиқ ташхис қўйиш учун биргина флюорография текширувининг ўзи камлик қилади. Айрим беморларда бу  касаллик текширувининг  кейинги босқичларида аниқланади.

Эслатма: 1 ёки 2 йилда бир маротаба флюорография текширувидан ўтишнинг соғлиққа ҳеч қандай салбий таъсири йўқ.

Текширув учун қўйиладиган талаблар

Флюорография текширувини ўтказиш учун белдаги белбоғ, камарларни ечиш ҳамда турли хил металлардан тайёрланган тақинчоқларни олиб қўйиш керак бўлади. Кўкрак қафаси аппарага яхшилаб тиралгач, врач кафас олишни тўхтатишингизни сўрайди ва тасвирга олади.

Хавфсизлик даражаси

Замонавий рақамли флюорографиянинг нурланиш даражаси плёнкалигига нисбатдан 10-15 баробар паст.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

15 ёшгача бўлган болаларда флюорография текширувини ўтказмаган маъқул, яхшиси, сил (туберкулёз)ни аниқлашда бошқа текширувлардан фойдаланиш керак. Бундан ташқари ҳомиладор аёлларда ҳам бу текшириш усулини ўтказиш тавсия этилмайди.

Қачон флюорография ўтказилади?

Бир-бири билан кўп мулоқот қиладиган ва беморларни парваришлайдиган инсонлар йилига бир маротаба флюорграфия текширувидан ўтишлари керак бўлади. Бу тоифадаги ишчиларга ўқувчилар, овқатланиш шохобчаларининг ходимлари, ҳайдовчилар ва шунга ўхшаган касб соҳиблари киради.

Туберкулёз  билан оғриган беморларга ғамҳўрлик қиладиган ёки унинг ёнида кўп бўлишга тўғри келадиган инсонлар, албатта, олти ойда бир бора ушбу текирувдан ўтиб туришлари керак.

Ёрқиной Тошпўлатова, олий тоифали шифокор