— Нима учун гўдакни туғруқхонадаёқ БЦЖ билан эмланади. Чақалоқни эмлашда шунчалик шошилиш шартми?

А.ЁҚУБОВ, Қўқон шаҳри
— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулез тарқалган мамлакатларда бола туғилганидан кейинги дастлабки кунларда, ҳатто дастлабки соатлардаёқ БЦЖ билан эмлашни тавсия этган. Шунда бола организмига туберкулёз таёқчаси тушиб улгурмасданоқ унда поствакцинал иммунитет ҳосил бўлади.
АҚШ, Франция, Англия ва бошқа мамлакатларда гўдаклар туғруқхонада БЦЖ билан эмланмайди. Чунки, у ерларда туберкулёз жуда кам учрайди. Шунинг учун фақат айрим одамлар эмланади, холос. Афсуски, бизнинг мамлакатимизда туберкулез анча кўп тарқалган. Шунинг учун гўдакларни ўз вақтида БЦЖ билан эмлаш зарур.