Сил касаллигига қарши курашиш ва унинг олдини олиш, самарали даволаш бугунги тиббиёт тизимининг, қолаверса тиббиёт ислоҳотларининг муҳим йўналишларидан бири сифатида татбиқ этилади. Бутун дунё олимлари хавотирига сабаб бўлаётган сил касаллигининг тарқалиши ўз-ўзидан ижтимоий аҳамият касб этиб, барча давлат ва ҳамкор ташкилотларнинг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Глобал муаммо тусини олган мазкур касаллик турлари мамлакатимиз тиббиёт мутахассисларининг ҳам янгича ёндашув ва даволаш тизими асосида иш тутишларини тақозо этмоқда. Лекин дунё миқёсида 24 мартнинг – Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни деб эълон қилиниши ва бунга оид илмий-амалий тадбирларнинг ўтказилиши кўпчиликнинг қизиқиш ва саволларига сабаб бўлмоқда. Хўш, нега айнан март ойининг 24-санаси шундай номланди ва бунинг ўзига хос рамзийлиги нимада?

Ҳаммага маълумки, сил касаллиги тананинг барча аъзоларида, асосан ўпка тўқималарида ўзига хос яллиғланиш билан кечадиган юқумли касалликдир. Бу тушунча инсониятга қадимдан мавжуд бўлган. Яъни касаллик ҳақидаги дастлабки маълумотлар Гиппократ, Абу Али ибн Сино сингари тиббиёт алломаларининг асарларида учраганлигини таъкидлаш мумкин.

Лекин касаллик қўзғатувчи микобактериялар дастлаб немис олими Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 мартда аниқланган эди.

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ: Сил микроблари билан инсон организмининг барчаси зарарланиши мумкинми?

Ушбу бактериялар микроскопда текширилганда микроб донсимон заррачали ингичка, тўғри ёки салгина букилган таёқча – бацилла кўринишида намоён бўлган. Олимнинг тиббиётда яратган ихтиролари кейинчалик «сил таёқлари» ёки «Кох бацилласи» номи билан атала бошлаган. Роберт Кох бу янгилиги учун 1905 йилда Нобель мукофоти билан ҳам тақдирланади. У фаолияти давомида «Агар тарозининг икки палласидан бирига юқумли касалликлар ва иккинчи палласига сил хасталиги қўйилса, иккинчи томон оғирликни босади, деган фикрни илгари суради. Демак, сил касаллигининг олдини олиш ва даволаш маълум муддат ёки узоқ вақтни талаб қилар экан. Шу тариқа тиббиёт тарихида Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан 24 март – Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни деб номланган.

 

Купить обрезную доску на http://osp-3.ru/ сосна стоимость, пиломатериал лиственница.