Сил касаллиги юқумли хасталиклар туркумига кириб, у инсон организми тўқималарини зарарлаши билан хавфлидир.

Фарғона вилоят сил касалликларига қарши курашиш диспансери 3-ўпка сили бўлими фтизиатри А.Ғофуров билан суҳбатда, хасталикнинг олдини олиш ва даволаш борасида амалга оширилаётган ишлар, муаммо ва долзарб вазифалар ҳақида фикрлашдик.
-Ҳар йили дунё миқёсида 8-10 млн киши силнинг юқумли турлари билан қайд этилади ва қарийиб 3 млн киши силдан вафот этади.

Уларнинг 5 фоиздан ортиқроғини ишга яроқли 15-40 ёшдаги шахслар ташкил этади. Ўтган аср-нинг 50-йилларигача дунё халқлари орасида сил касаллигидан  кўплаб одамлар қирилиб кетган, шу сабабдан инсонлар онгига сил касаллиги ҳанузгача қўрқув солиб келмоқда. Лекин ҳозирги даврда тиббиётнинг жадал ривожланиб бориши оқибатида, ушбу касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали, асоратларсиз даволаш имконияти мавжуд бўлди. Сил касаллиги ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликлар турига киради. Агар ўпка сили билан касалланган бемор сил таёқчаларини ажратаётган бўлса, эпидемиологик жиҳатдан хавфли ҳисобланади, чунки ҳар бир сил таёқчаси ажратаётган бемор 1 йил мобайнида 10 дан ортиқ бошқа шахсларга, айниқса бемор билан мулоқотда бўлганларга юқтириш манбаи бўлиши мумкин. Сил касаллиги қанчалик эрта аниқланса, уни даволашда тез ва самарали натижага эришилади. Бунинг учун халқимиз орасида тиббий маданият савиясини юқори даражага кўтариш зарур ҳисобланади, яъни икки ҳафтадан ортиқ йўтал, иштаҳанинг пасайиши, озиб кетиш, кўп терлаш, тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгилар кузатилганда беморлар ўзлари яшаб турган ҳудудлардаги поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларига мурожаат қилишлари зарур бўлади.

Сил касаллигини тарқатувчи бўлиб, асосан сил билан хасталанган одам ҳисобланади. Асосий юқиш

ТАВСИЯ ЭТАМИЗ: Силга чалинган беморлардан тез соғайиши учун нималарга эътибор қилиш талаб этилади?

йўллари ҳаво-томчи, ҳаво-чанг йўллари ҳисобланади. Бемор йўталганида, аксирганида балғам, сўлак томчилари атроф-муҳитга тушиб тарқалади ва соғлом одамлар нафас йўлларига тушиб, касалликни келтириб чиқариши мумкин. Балғам томчилари диаметри 1 микрондан 500 микронгача бўлиб, ҳавода 5 соатгача сақланиб туриши мумкин. Битта сил таёқчалари ажратадиган бемор балғамида 1 суткада 15-20 млн. сил таёқчасини ажратиши мумкинлиги аниқланган. Одам кўп тўпланадиган  жамоат  жойларида,  айниқса метро, автобус, трамвайда ҳаво-томчи йўли ўта хавфли ҳисобланади. Ундан ташқари балғам ва сўлак томчилари атроф-муҳит предметларига тушиб, қотиб, яна чанг заррачалари билан ҳавога кўтарилиб, инсонларни зарарлантириши мумкин.

Сил таёқчаси ҳар бир инсон организмида бўлади, лекин ҳамма инсон сил билан хасталанмайди.

Силга нисбатан мойиллик бўлган тақдирда касаллик келиб чиқади. Силга мойиллик бу инсон организми касаликка қарши кураш қобилиятининг пасайиши саналади. Тез-тез шамоллаб турадиган, узоқ муддат гормон қабул қилган, қандли  диабет касаллиги билан оғриганлар, руҳий касаллар, гиёҳвандлар, спиртли ичимликларни кўп қабул қилувчилар, тамаки чекувчилар, орттирилган иммун танқислиги синдроми ОИТС каби шахслар сил билан хасталаниш хавфи бор гуруҳларга кирадилар.

— Ҳасталик инсоннинг қайси аъзосини шикастлайди?

— Сил  хасталиги асосан ўпка тизимини шикастлайди. Силнинг белгиларини 2 гуруҳга бўлиш мумкин: умумий белгилар: терлаш, тана ҳарорати кечга бориб 37 С га кўтарилиши, ҳолсизлик, иштаҳасизлик, меҳнат фаолиятининг пасайиши ва маҳаллий белгилар: 3 ҳафтадан ортиқ йўтал  қуруқ ёки балғамли, кўкрак қафасида оғриқ, қон туфлаш, ҳансираш. Сил кўпинча грипп, ўткир респиратор касалликлар, зотилжам каби касалликлар ниқоби остида ҳам кечиши мумкин.

-Сил касаллигини даволаш узоқ муддат ва шифокор кўрсатмаларини аниқ бажаришни талаб этадими?

-Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти силни даволашда иқтисодий жиҳатдан самарадор стратегия — ДОТС (силни қисқа муддатли назоратдаги даволаш курси) ни таклиф  этиб, кўпгина мамлакатларда амалга оширмоқда. Сил билан хасталанган беморни даволаш 2 босқичда: жадал ва кўмак босқичларда олиб борилади. Жадал стационар босқич махсус шифохоналарда врач-фтизиатр назоратида 2-3 ой давомида олиб борилади. Сўнгра, агар бемор балғамида сил таёқчалари йўқолса, уни амбулатор босқичга ўтказилади. Амбулатор кўмак босқич 4-5 ой давом этиб, силдан соғайишининг асосий шартларидан ҳисобланади. Даволаш жараёнида мунтазам равишда балғам сил таёқчаларига текширилиб турилади. Силни самарадор даволаш учун шифокор кўрсатмалари аниқ, ўз вақтида бажарилиши керак.

Ҳозирги замонда силга қарши бир қанча дорилар мавжуд бўлиб, улар сил таёқчалари ўсиши ва кўпайишини тўхтатади. Ундан ташқари бу дорилар сил таёқчаларини дориларга турғунлиги ҳосил бўлишининг олдини олади. Шу сабабли врач-фтизиатр бемор қон, балғам ва рентгенологик таҳлиллари натижасини таҳлил қилиб беморга дориларни оптимал режимини, уларнинг комбинацияларини ишлаб чиқади. Бемор дориларни бевосита тиббиёт ходими назоратида қабул қилиши шарт. Ҳар бир дорининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, уларни фақат врач тавсиясига асосан қабул қилиш лозим. Силни даволашда режим ҳаёт тарзи катта аҳамиятга эгадир. Яшаш тарзини бир маромда бўлиши, зарарли одатлар: чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, наркотиклар қабул қилиш, тартибсиз ҳаёт тарзидан воз кечиш, соғлом турмуш тарзи бўлиши силни самарадор даволашга асос яратади..

Баъзида «бари-бир силдан тузалмайман, нима бўлса бўлар, беш кунлик дунё ўйнаб қолай» деб,

http://silning-davosi-bor.uz/?p=172
ТАВСИЯ ЭТАМИЗ: Силни юқтирмаслик учун 10 та зарур тавсиялар

даволаниш режимини бузадиган беморлар ҳам учраб туради. Бундай беморлар нафақат ўз соғлиқларига, балки оила, қариндошлар, таниш-билишлар, атрофдаги инсонлар соғлиғига катта зарар келтираётганини ўйламайдилар.  Бошқа тоифадаги беморлар эса номи ёмон, авлод-аждодимга иснод, ўзбекчилик деб, касал бўлганини яшириб, ўзича мутахассисга эмас, балки табибларга мурожаат қилиб, даволанадилар. Вақт ўтиб, сил жараёни зўрайиб, бемор аҳволи оғирлашганидагина шифокорга мурожаат қиладилар. Афсуски, баъзида вақт қўлдан бой берилган бўлади. Сил хасталиги ўзининг хамелионга ўхшаб турланиши туфайли олимлар томонидан бекорга маккор хасталик, деб  ном  олмаган. Агарда силни ўз вақтида аниқлаб, даволанса бемор батамон силдан соғайиб, кўрмагандек бўлиб кетади.

Вақт ўтиб, сил жараёни қанчалик кеч аниқланса ўпкада ярали коваклар ҳосил бўлиб, жараён чуқур газак олиб, даволаш қийинлашади. Агарда бемор дориларни тартибсиз қабул қилса, унда бу дориларга нисбатан турғунлик пайдо бўлади. Бундай беморларни даволаш жуда мушкул муаммо бўлиб, асоратлари ҳам ўта жиддийдир. Силни даволашда фақатгина силга қарши доригина эмас, балки бемор организми касалликка қарши кураш қобилиятини кучайтирадиган, силдан заҳарланишни камайтирадиган, қувватлантирувчи дори-дармонлар ҳам ишлатилади. Бемор парҳези катта аҳамиятга эга: оқсилга, витаминларга, микроэлементларга бой маҳсулотлар истеъмол қилиши зарур. Баъзида беморлар орасида шифо бўлар экан деб, бўрсиқ, чўчқа ёғи, типратикон, илон гўштига ихлос қилиб, даволовчи шифокор рухсатисиз ушбу маҳсулотларни истеъмол қиладиган шахслар ҳам учраб туради. Бундай маҳсулотлар бемор жигар, ошқозон тизими фаолиятида зўриқишни келтириб чиқаради. Бу эса даволашни қийинлаштиради.

Бемор албатта соғаяман деб, даволовчи мутахассис тавсияларини тўла-тўкис бажариши, давога ички ихлос билан қарши лозим. Ҳозирги тиббиёт тараққиёти хасталиклар армияси капитани деб ном олган бу маккор касалликни енгиши, инсонни сил чангалидан қутқариш имкониятига эга.

Cуҳбатдош  Ҳ.АБДУЖАББОРОВ

Дизайн офиса, лучшие макеты на http://harthaus.ru/ - портфолио интерьеров современных офисов