1.Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг;

2.Қуёш нури тушиб туришини таъминланг;

3.Жиҳозлар чангини нам ёки ҳўл латта билан артинг;

4.Ўрин, кўрпа, ёстиқ каби ювилиши қийин бўлган буюмларни офтобга ёйиб туринг;

5.Машғулотлардан кейин  қўлни яхшилаб, совунлаб ювишни асло унутманг.

6.Сил (туберкулёз) касаллиги ОИТС, гиёҳвандлик хасталигига дучор бўлган кишиларда, кашандалик, ичкиликбозликка муккасидан кетган кимсаларда тез ривожланади. Шунинг учун бу каби иллатлар  шаклланишига йўл қўйманг.

7.Китоб варақлаганда ва пул санаганда бармоқни «ялаш» асло нотўғри. Унда нафақат сил таёқчалари балки, бошқа инсон учун энг хавфли бактериялар тўпланган.

8.Шамоллашга қарши даволансангиз ҳам, йўтал 2 ҳафтадан ортиқ давом этса, замонавий усулда яъни компьютер ва магнит-резонанс томография, ультратовуш текшируви кўригидан ўтинг.

9.Бемор билан бир умр бирга яшаганда ҳам сил юқмаслиги мумкин. Бунинг учун санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, организм иммунитетининг тушиб кетишига йўл қўймаслик керак.

10.Иммунитет кучли бўлиши учун эса спорт билан шуғулланиш, сервитамин овқатлар истеъмол қилиш лозим.

 

Дўстларингиз билан бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Telegram
Share On Odnoklassniki
Share On Youtube
Some trouble with erections