Буйрак сили- сил таёқчаси қўзғатадиган сийдик тизимининг инфекцион касаллиги.

Жараён ҳажми ва босқичига қараб, турли шаклларда намоён бўлади. Кейинги йилларда дунёда сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар сили тобора кўпаймоқда. Кўпчилик давлатларда силнинг бу шакли 50 фоиздан кўпни ташкил этади. Касаллик 50-80 фоиз беморларда сил жараёнининг кеч ва тарқалган босқичларида аниқланмоқда. Шунинг учун умумий даволаш муассасаларида турли ташхислар билан олиб ташланган буйракни гистологик текширилганда 9-14 фоиз ҳолларда сил аниқланмоқда.

Сийдик тизими аъзолари орасида силдан асосан буйраклар, камроқ сийдик найлари ва қовуқ зарарланади. Кўпинча катта ёшдагилар ва аёллар хасталанади.

Буйрак сили иккиламчи жараён бўлиб, кўпинча, касалликнинг бирламчи намойишидан бир неча йилдан сўнг ривожланади. Бирламчи зарарланиш даврида сил микобактериялари гемотоген йўл билан тарқалиб, буйракларнинг пўстлоқ қисмига ўрнашади. Касалликнинг кейинги босқичлари ривожланиши маҳаллий омилларга боғлиқ. Спецефик жараён бирор сабабга кўра, қайси буйракнинг уродинамикаси бузилган бўлса, шу буйракда ривожланади. Нефроптоз, пиелонефрит, туғма нуқсонлар, гинекологик касалликлар, ҳомиладорлик ва ҳоказолар шундай сабаблардан ҳисобланади. Иккинчи буйракда жараён латент кечади ёки сўрилиб кетиши мумкин.

Буракдаги ўзига хос жараён бирор сабабга кўра, қайси буйракнинг уродинамикаси бузилган бўлса, шу буйракда ривожланади. Нефроптоз, пиелонефрит, туғма нуқсонлар, гинекологик касалликлар, ҳомиладорлик ва ҳоказолар шундай сабаблардан ҳисобланади. Иккинчи буйракда жараён латент кечада ёки  сўрилиб кетиши мумкин.

Буйракдаги ўзига хос жараён, пўстлоқ қисмида гранулемаларнинг пайдо бўлишидир.

Буйрак инфилpтратив сили касаллиги авж олганда жараён буйракнинг мағиз ва сўрғич қисмига тарқалиб-сил папиллити ривожланади.

Бунда сўрғичларда яралар пайдо бўлиб, кейинчалик буйрак тўқимаси емирилади ва буйрак жомчасига очилган бўшлиқ пайдо бўлади.

буйрак кавернали сили — каверна девори   3 қаватли 1-ташқи фиброз, 2-ўрта грануляцион ва 3-ички казеознекротик бўлади.

Каверна атрофида кўплаб сил ўчоқлари ва емирилиш жойлари пайдо бўлади. Уларнинг катталашиб, бир-бирига қўшилиши натижасида-буйракларнинг поликаверноз сили бўлиб, каверналарнинг емирилган деворларида казеоз массалар бир-бирига қўшилиб-сил пионефрозини келтириб чиқаради. Деструктив буйрак силининг бошқа асоратларига иккиламчи бужмайган буйрак ёки калpцинатланган буйрак киради.

Буйрак паренхимаси емирилиши ва бириктирувчи тўқима билан алмашиниши қисман ё бутунлай буйрак фаолиятининг сўнишига олиб келади.

КЛИНИКАСИ: кўпинча ҳеч қандай шикоятларсиз кечади.

Инфилpтратли турида тинка модор қуриши, белнинг симиллаб оғриши, тана ҳарорати вақти-вақти билан кўтарилиши каби шикоятлар билан кечади.

Бурак сили папиллит турида интоксикация белгилари билан бирга, сийдик найига қон ёки йиринг лахталари тиқилиб, белда тутиб-тутиб оғриқлар пайдо бўлади. Тана ҳарорати фебрил кўтарилиши, совқотиш, доимо симиллаб оғриб, вақти-вақти билан кузатилувчи буйрак санчиқлари хуружи билан намоён бўлади.

Сил жараёни сийдик йўли ва қовуққа тарқалиши тез-тез сийиш (поллакурия) ва оғриқли сийишга (алгурия) олиб келади.

Беморларнинг бир қисмида асосий касалликнинг асорати ёки қўшимча касаллик сифатида носпецефик инфекция-пиелонефрит, сил касаллиги кечишини ўзгартиради ва маълум даражада ташхис қўйишни қийинлаштиради.

Икки томонлама буйраклар сили ёки ягона буйрак сили аста-секин сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Бу асорат сийдик тракти силида кўп учрайдиган асорати бўлиб, 60 фоизгача учрайди. Бундан ташқари, буйрак сили сийдик йўли инфекцияси, иккиламчи тошлар, нефроген гипертензия, гидронефроз, амилоидоз каби асоратлар учрайди.

ДИАГНОСТИКАСИ умумклиник, эндоскопик, бактериологик, биокимёвий, рентгенологик, УТТ ва иммунологик усуллар кўмагида амалга оширилади.

Анамнез йиғишда беморда сил касаллари билан контактда бўлганлиги, беморда аввал ва ҳозир бошқа аъзолар сили борлиги, қариндошларида буйрак касаллиги борлигига жиддий эътибор берилади. Беморларда белнинг симмиллаб оғриши, ҳолсизлик, дизурия, тана ҳарорати ошиши, гематурия қайд этилади.

Умумий қон таҳлилида силга хос ўзгаришлар топилмайди. Баъзан гипохром анемия ва ЭЧТ ортиши, лейкоцитоз аниқланади.

Биокиёвий таҳлилда қолдиқ азот, мочевина, креатинни миқдори аҳамиятлидир.

Буйрак сили ташхисини тасдиқлашда сийдик текшируви катта аҳамиятга эга. Сийдик реакциясининг нордон кислотали бўлиши силнинг классик белгиси ҳисобланади. Бундай касалларда лейкоцитурия, эритроцитурия, протеинурияни аниқлаш ташхисига аҳамият бериш зарур.

Сил микобактерияси буйрак силининг ишончли ва эрта белгиси ҳисобланади. Сил микобактериясини сийдикда  аниқлаш 3 йўлдан иборат бактериоскопик, бактериологик ва молекуляр биологик ПЗР усуллардир.

ДИАГНОСТИК УСУЛЛАР  гуруҳига цистоскопия, хромоцистоскопия, сийдик йўли катетеризацияси киради.

Замонавий фтизиоурологияда рентгенологик текшириш муҳим саналади. Унга кўра буйракнинг шаклига, катталигига, ҳолатига, контурига, буйрак соясининг қўйиқлигига аҳамият бериш керак. Экскретор урографияда айни бир вақтнинг ўзида косача-жомча тизими ва сийдик йўлининг анатомик тасвирини ва иккала буйракнинг функционал ҳолатини ва уродинамикасини,  косачадаги деструкцияни, кавернани кўриш мумкин.

Компpютер томографияда буйрак инфилтратив силида паренхиманинг қаттиқлиги, папиллитда сўрғичнинг емирилиши, кавернада нотўғри шакл ва ҳар хил зичликдаги гиподенсив сояни, пионефрозда буйрак ичидаги ёппа деструкцияни кўриш мумкин.

УТТ косача-жомча тизими деформацияси, қаттиқлашиши, склерози кўрсатилади. Буйрак силининг ҳар хил шаклларида буйрак паренхимасидаги «Петрификатлар» аниқланади. Кўп беморларда буйрак паренхимасида бўшлиқ каверналар топилади.

ҚОВУҚ СИЛИ— буйрак ва сийдик йўллари силига нисбатан иккиламчи касаллик. Қовуқ шиллиқ қавати сил инфекциясига резистентлиги, қовуқда жараён анча кеч бошланишига сабаб бўлади.

Сил микобактериялари билан зарарланган буйракдан лимфа йўллари орқали қўзғатувчи қовуқ шиллиқ ости қаватига тушиб, касаллик ривожланади. Шу сабабли касалликнинг илк даврида қовуқ деворининг сийдик найи тешига атрофидан, зарарланган буйрак тарафида бошланади. Аввало сил дўмбоқчалари шаклида бошланиб, вақт ўтиб ярага айланади. Бу ярага инфекцияланган сийдик таъсир этиб, у кенгая бошлайди. Оқибат қовуқнинг тепа, ён деворлари ҳам жароҳатланиб, ўрнига бириктирувчи тўқима билан қопланиб, битиб боради, натижада қовуқ ҳажми кичрайиши рўй беради. Бу жараёнда аввало детрузор гипертонуси кузатилади (спастик қовуқ).

Кейинчалик детрузор чандиқланиш ва склерозлаш жараёни кучайиши оқибатида сил микроцистиси пайдо бўлади. Бунинг оқибатида икки тарафламацистоуретрал рефлюкс  бўлиши, пиелонефирит ва буйрак етишмовчилигининг кучайишига олиб келади.

КЛИНИКАСИ. Қовуқ силида сийдик тизимининг бошқа аъзолари сили каби патогномоник симптомлар бўлмайди. Қовуқ сили кўпинча буйрак ва жинсий аъзолар сили билан бирга ривожланади. Бемор умумий аҳволи унча ўзгармайди. Кучли диурия-полакиурия ва алгурия белгилари ёрқин намоён бўлади. Қовуқ соҳасида турли даражада оғриқлар бўлиши, дизурия-поллакурия тез-тез сийиш, агурия сийганда оғриқлар бўлиши, сийдик тутаолмаслик юз беради.

Сийдик таҳлилида гематурия, пиурия, протеинурия, микобактерурия кузатилади.

Цистоскопиядаги ўзгаришлар дўмбоқчалар, гиперемия, эрозия, яралар, чандиқлар бўлади. Рентгенологик белгилар: қовуқ шаклининг ўзгариши, кичрайиши, бир ёки икки тарафлама  цистоуретрал  рефлюкс кузатилади.

Хулоса қилиб айтганда ўпкадан ташқари аъзолари сили дунё тиббиётининг катта муаммоси. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бундай касалликларнинг ўзига хос маълум бир патогномоник белгилари йўқлиги, секин-асталик билан сурункали тарзда ривожланиши, токи асоратлари пайдо бўлмагунича беморларни қаттиқ безовта қилмаслиги, безовта қилган тақдирда ҳам шифокорлар учун енгил яллиғланиш ёки носпецефик  инфекция жараёнидек белгилар кўринишида бўлиши, буюрилган даво муолажаларидан кейин бемор аҳволи  бир оз яхшиланиб, бир оз вақт ўтгач янада шиддатлироқ қўзғалиши, ҳар сафар қилинган муолажалрдан сўнг  қайталиниш даврининг қисқариши ва асоратлар қўшилиб бориши билан баробарида беморнинг шифо топишга бўлган ишончини сўндириб, руҳий тушкунликка сабаб бўлади.

А.Юсупов, вилоят сил касалликларига қарши курашиш диспансери бош врачи.

И.ҲАСАНОВ, «ФШ» мухбири