Республика болалар суяк сили санаторийсига бош врач тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буруғига кўра, Республика болалар суяк сили санаторийси бош врачи лавозимига Кулиев Озоджон Абдираҳмонович тайинланди.

Унга республикада болалар суяк сили профилактикаси, диагностикаси ва инновацион реабилитация усулларини кенг татбиқ этиш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар устида ишлаш, илмий ходимлар ва шифокорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда санаторийда беморлар учун янада кенг шароитлар яратиш каби қатор вазифалар юклатилди.

Озоджон Кулиев шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.