Бутундунё Соғлиқни Сақлаш ташкилотини маълумотларига қараганда сил касаллиги кенг тарқалган бўлиб, замонавий дунёда кўп учрайдиган 10 та ўлим сабабларинининг биттаси ҳисобланади.
Сил касаллигини бошланаётганини эрта аниқлашнинг энг яхши усули бу – ҳар йили флюорография текширувидан ўтиш ёки тери (Манту) пробасини қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Сил касаллиги икки хил шаклда кечади:
1. Латент (яширин) шакл
Хамма зарарланганлар хам оғримайди. Кўпчилик инсонларнинг иммун тизими шунчалик кучлики, сил бактериялари фаоллигини енгиб ташлайди. Натижада организмда Кох таёқчаси мавжуд бўлади – аммо сил касаллиги ривожланмайди. Ер шарида ўртача 2 миллиард инсонда сил касаллигининг латент шаклини аниқлаш мумкин. Вақти келиб шу организмнинг иммун тизими пасайганда эса (масалан: хомиладорликда, тўйиб овқат емаганда, чекиш натижасида, онкологик касалликлар ва ВИЧ инфекциясида, буйрак ва жигар касалликларида) касаллик ўзини кўрсатиши мумкин. Латент холдаги силнинг фаол турга ўтишини ўртача 5-15 фоиз холларда кузатиш мумкин.

2. Актив (фаол) шакли
Сил касалининг бу тури иммунитет сил бактерияларини ўсишини тўхтата олмаганда кузатилади. Касалликнинг бу турида бемор нафақат ўз соғлиги билан таваккал қилади, балки атрофидаги инсонларни хам фаол зарарлайди.

Сил касалининг 7 та эрта белгиси қуйидагилар
Сил касалининг латент тури симптомларсиз кечади ва соғлиққа зиён етказмайди. Фаол шаклида эса шикоятлар бўлади, аммо улар аста-секин ривожланади. Кўп ҳолларда уларни оддий бўшашиш билан чалкаштириш мумкин. Агар сиз ўзингизда яширин сил касаллиги борлигини сезсангиз, унинг белгиларига жиддий эътибор қаратинг ва ўтказиб юбормасликка харкат қилинг.

1. Йўтал симптомини 3 хафта ва ундан ортиқ вақт давомида ўтиб кетмаслиги.
Мунтазам, узоқ вақт ва сабабсиз йўтала бошлаган бўлсангиз, врачга мурожаат қилиб, флюорография қилдиринг. Йўтал ўпкада муаммо ривожланаётганини энг ёрқин ва эрта белгиси хисобланади. Тўғри, йўталнинг бошқа сабаблари хам булиши мумкин. Масалан: бронхит, мавсумий аллергия, хона намлинини пасайиб кетиши. Айнан шулар билан адаштириб, хушёрликни бой берманг.

2. Кўкрак қафасидаги дискомфорт
Оғриқ бўлиши шарт эмас – бу нафас пайтидаги ва йўталгандаги ёқимсиз ҳиссиётларга жиддий эътибор қаратинг.

3. Субфебрил тана харорати
Қизиқ холат, иситма йўқка ўхшайверади, аммо термометр эса тинмай 37–37,5 °С ни кўрсатади. Субфебрил харорат ва йўтал бирга келганда албатта врачга мурожаат қилинг.

4. Тана вазнини сабабсиз тушиб кетиши
Сабабсиз деганда – пархез қилмасангиз хам, спортзалга чиқмасангиз хам, тез ва сезиларли даражада озиб кетишингиз тушунилади. Бу ўта хавфли симптом хисобланиб, ичак глисти ва паразитларида, тез ўсадиган ўсмаларда ва организмда сил каби қандайдир жиддий яллиғланищ кетаётганида кузатилади.

5. Совуқ қотиш, кучли терлаш
Бирданига жунжикиб кетиш, ёки бирданига кучли терлаш климакс ёшидаги аёлларга таниш холат. Агарда сизда климаксга хали эрта бўлса, ёки у анча ортда қолган бўлса, ёки бўлмаса сиз эркак киши бўлсангиз, бу симптомни эътиборсиз қолдирманг. Айниқса тундаги уйқуда кўп терлаш холатлари силга хос хисобланади.

6. Иштаҳани пасайиши
Сил касаллиги биринчи ўринда нафас тизимига таъсир кўрсатса, иккинчи навбатда хазм тизимини зарарлаб, унинг ресурслари хисобига энергия билан таъминланади. Шу сабабли беморлар ўз кучини овқат хазм қилишга сарфламаслик учун имкон қадар камроқ ейди.

7. Бўшашиш, тез толиқиш
Бу симптом нафақат сил касаллиги учун, балки юрак-қон томир касалликлари, ўсаётган саратон, моддалар алмашинувидаги жиддий бузилишлар ва хатто депрессияда хам кузатиш мумкин. Агар охирги пайтларда дангасалик сизнинг иккинчи исмингизга айланган бўлса албатта врачга мурожаат қилинг ва санаб ўтилган шикоятларни хам Сизда учраганини айтинг.

Ўзингизда сил белгиларини сезганингизда нима қилиш керак?
Яна таъкидлаб ўтамиз: мутахассисга мурожаат қилинг, улар сизнинг шикоятларингизни эшитишади, зарур таҳлилларга ва текширишга юборишади, клиник ташхисни шакллантириб, керакли дори муолажаларини белгилаб беради.

Манба: Гепамед-ультра