Мамлакатимизда силга чалинган беморларга бепул ташхис ва стационар хизматлари кўрсатилади.

Беморлар ўз вақтида врачга мурожаат қилиши, қўрқиб ёки хижолат бўлиб касални яшириб юрмаслиги, силдан тезроқ қутулиш учун врач тавсия этган дориларни ўз вақтида истеъмол қилиши, уларни қабул қилиш тартибини бузмаслиги керак.

Эътиборсизлик билан бир кун ичилмай қолган дори микроблар чидамлилиги ошишига сабаб бўлади. Бу-иморатда битта ғиштнинг ўрни очиқ қолди, деган гап. Бунда бинонинг мустаҳкамлигига путур етмаганидай, врач тавсияларини бажармаслик бемор саломатлигини тиклашга салбий таъсир кўрсатади.

ТАВСИЯ ЭТАМИЗ: СИЛ КАСАЛЛИГИ БЕДАВО ЭМАС

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, сил (туберкулёз) ОИТС, гиёҳвандлик хасталигига дучор бўлган кишиларда, кашандалик, ичкиликбозликка муккасидан кетган кимсаларда тез ривожланади. Шунинг учун соғлом турмуш тарзи, тозалик ва гигиена талабларига риоя қилиш, спорт билан дўстлашиш ушбу оғир хасталикдан сақланишнинг энг самарали йўлидир.

Дўстларингиз билан бўлишинг!
Share On Facebook
Share On Twitter
Share On Google Plus
Share On Linkedin
Share On Telegram
Share On Odnoklassniki
Share On Youtube