Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида «Сил касаллиги ёш рассомлар нигоҳида” деб номланувчи тасвирий санъат кўргазмаси очилади.

 Жорий йилнинг 11 декабрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида «Сил касаллиги ёш рассомлар нигоҳида” деб номланувчи тасвирий санъат кўргазмаси очилади.

Миллий рассомлик ва дизайн институтидан ўттиз олтита ёш рассом сил касаллиги, унинг белгилари, хасталикнинг олдини олиш, аниқлаш ва даволаш ҳамда ижтимоий тамғалашга қарши курашишда жамоатчиликнинг ёрдами нақадар муҳим эканлиги борасида омма хабардорлигини ошириш учун ўзлари яратган 56 та санъат асарини тақдим этадилар.

Эслатиб ўтамиз, Кўргазма очилиши маросими 2018 йил 11 декабр куни соат 10:00 да Ёшлар ижод саройида бошланади.