Кейинги йилларда тиббиётда ўта оғир юқумли касалликларни даволашда стигма ва дискриминациянинг олдини олишга эътибор кучайди. Аҳоли учун янгилик саналган ушбу терминларнинг тиббиёт ходимларининг амалиётида тез-тез эшитамиз. Лекин ўрганишлар давомида аҳолининг кўпчилик қисми  ушбу терминларнинг мазмун-моҳиятидан бехабар эканлиги маълум бўлди.

Айни пайтда USAIDнинг сил касаллигига қарши курашиш бўйича Project HOPE дастури доирасида бевосита стигма ва дискриминацияни олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.Айниқса ҳудудларда ташкил этилган Мультидисциплинар гуруҳлартомонидан сил билан оғриган беморларни соғлом ҳаётга қайтаришга, стигмага қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хоразм вилояти силга қарши курашиш диспансери қошидаги Мультидисциплинаргуруҳ психологи Шаҳло Қурбоновадан стигма ва дискриминация ҳақидаги саволларимизга атрофлича жавоб олдик. 

Стигма нима?

Стигма ва дискриминация муаммоси асосан сил, ОИТСкаби юқумли касалликларга қарши курашишда қийин масалалардан бири бўлиб келмоқда. Стигма сўзи биз учун, айниқса кўпроқ аҳолининг заиф қатлами учун янги тушунчалардан бири саналади.

Стигма -ўта кучли ижтимоий ёрлиқ бўлиб, атрофдаги инсонлар билан муносабатни ёмонлаштириб, ёмон сифатли инсон сифатида ўзига ишончни йўқотади. Ушбу термин “ёрлиқ”, “тамға” деган маънони англатиб, уни ташқи кўриниш сифатида аниқловчи бир нечта уринишлар мавжуд.

Стигма асосан сил касаллигини билан оғриган беморларда кўпроқ учрайди. У икки инсон ўртасидаги фарқ муҳим эканлиги таъкидланиши ҳамда турли инсонлар салбий сифатларни турли тарзда тавсифлаши билан ажралиб туради.Агар инсонлар бирор бир фарқни жуда муҳим деб билишса, ушбу инсонларда салбий хусусиятлар бор деб билишади ва ушбу инсонлар белгиларига қараб “биз” ва “улар”га бўлишади ва бу стигмани вужудга келтиради.Танганинг икки томони бўлгани каби касалликда стигманинг ҳам ички ва ташқи томони учраши мумкин. Аммо бу атрофдаги инсонларга ёки ўз-ўзига қаратилганлигига боғлиқдир.

Стигма дискриминацияси ҳақиқатдан ҳам жуда таъсирли ҳисобланади. Дискриминация жамиятда ҳукумат ва назоратни ҳар хил тақсимлаш оқибатида юзага келади. Шундай қилиб, бемор шификорларни стигмалаши мумкин. Масалан сил касаллигига чалинган беморлар фтизиаторларни силни даволашни билмайди,- деган стигмани илгари суришади. Бу каби қарашлар стигма деб аталади ва улар дискриминацияни келтириб чиқариши мумкин. Агар фзитиаторларда сил билан оғриган беморларга нисбатан стигма бўлса, бу ҳолатда стигма тиббий ёрдамни кўрсатмасликка олиб келади.

Нима учун юқумли касалликлар ичида кўпроқ сил касаллиги стигмага бу даражада мойил ҳисобланади?

Асосий сабаби шундаки, стигманинг ривожланиши учун негиз керак бўлади: бунда қўрқувни умуман унитиш керак бўлади. Агар инсонларга маълумот етмаса, улар буни етишмовчилик деб билишади ва ёлғон стреотипларни тўқиб чиқаришади. Агарда ушбу стреотиплар нима биландир боғлиқ бўлса, бу аҳволда ушбу характерга эга бўлган инсонлар туберкулёзга чалинган инсонлар стигматизацияга сабаб бўлувчи бир нечта омилларни ўйлаб топа бошлашади.Яна шуни ёдда тутиш керакки, ушбу стигма бу бутунлай иррационал ҳиссиёт ҳисобланиб, ҳаттоки бу омиллар нима учун одамлар стигма нуқтаи назарига кўр-кўрона эргашиб кетадилар.

Қўрқув дискриминацияни келтириб чиқариши мумкин ва сил касаллиги билан боғлиқ бўлган даволашга ёрдам беради ёки касаллик ҳолати ҳақида очиқчасига тан олишга халақит беради.

Силгачалинган инсонлар ёки ушбу касаликка чалингандея тахмин қилинганлар тиббий-санитар хизматларни инкор қилиши мумкин, яшаб турган аҳоли ва ишда, чет элга чиқишда суғурталашда, ҳаттоки дўстлари унга рад жавобини бериши мумкин.Баъзи ҳолларда ушбу касалликка чалинганларни ўз уйи ва оиласидан ҳайдаб, унинг турмуш ўртоғи ажрашишгача бориши, жисмоний куч ишлатиш ва ҳаттоки ўлимгача олиб бориши мумкин.

Сил касаллиги билан оғриган беморларда стигма қай асосда пайдо бўлади?

Стигма шахснинг девальвацияси динамик жараёни сифатида изоҳланиб, у атрофдагилар кўз олдида индивидумни маълум миқдорда обрўсизлантиради.

Стигма пайдо бўлиш асосидаги сифатлар ўз-ўзидан бирданига содир бўлиши мумкин, масалан тери ранги, гапириш усули, ҳатти-ҳаракатлар ўзгариши мумкин. Турли хил маданиятда ва жамиятда муайян сифат обрўсизлантириш ва камситиш ҳисобланади.

Қўрқув асосига қурилган стигманинг муайян даражаси сил касаллиги оқибатлари, жумладан ўлим хавфининг юқорилиги, юқтириш ёки силдан зарарланган инсонлар ҳолатини ўз кўзи билан кўрган инсонлар қўрқувига асосланган бўлади.

Шундай қилиб, силга чалинганлар билан боғлиқ стигматизация ўз ичига инсонлар дискредитациясия жараёнларини олади. Бундан фақат инсонлар эмас, балки сил касаллиги билан оғриган беморларнинг ўзлари, ушбу касалликка чалинган дея шубҳада бўлган шахслар, масалан силга чалинганлар оилалари болалари ва бошқа яқинлари бўлиши мумкин.

Стигматизация бошқа даражада содир бўлиши мумкин. Сил касаллиги билан оғриганлар атрофдагилар реакциясига салбий муносабатини қалбан енгиб ўтишлари мумкин, баъзилари эса “қалбан стигма” ўрнатиб ўзларига ўзлари стигма ўрнатади.

Ўз-ўзини стигмалаш биринчи навбатда, “ташқи стигма”га қарши “ҳис қилинган” стигма бўлиб, улар биринчи навбатда инсоннинг қадр-қимматини ўзини олдида туширади.

Сил касаллиги билан оғриганда бу ҳолат уят ҳисси, ўз-ўзидан қониқмаслик, ўзини айблаш, жамиятдан ўзи-ўзини айириш, депрессияни ривожлантириш, бекиниш кабилар белгиларнинг пайдо бўлиш билан кўринади.

Дискриминация нима?

Стигма пайдо бўлган жойда дискриминация ҳам пайдо бўлади. Дискриминация ўз ичига ҳаракатни ва ҳаракатсизликни олади. У стигматизацияни олдинги сурган инсонларга қарши йўналтирилади.Инсонларўртасидаги ўз ҳоҳишига биноан фарқнинг ҳар қандай шакли, яъни инсонларга салбий таъсир қилувчи, қоида бўйича унинг шахсий характеристкаси, аниқ гуруҳга тегишли инсонларга салбий таъсир қилувчи, ҳуқуқларни чекловчи, ижтимоий ҳаётдан четлатувчи ҳолатлар бўлиши мумкин. Сил касаллиги билан оғриганда эса дискриминация ушбу касалликларга чалинганлар ва ушбу касаллик билан чалинган деган шубҳада бўлганлар ҳисобланади.

Сил касаллиги дискириманцияси қандай содир бўлади?

Дискриминация оилада, жамиятда содир бўлиши мумкин ва айрим мутахассислар  ушбу кўринишни “ўрнатилган стигма” дея аталади. Бунда режалаштирилган ҳаракатлар ва ҳаракатсизликлар, яъни бошқа инсонларни камситиш амалга ошириш, уларнинг тақдим этган хизматини, уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш назарда тутилади.

Дискриминация институционал даражада, яъни иш жойларида, тиббий муассасаларда, қамоқхоналарда, таълим муассасаларида ва ижтимоий хизматларда кўриниши мумкин. Бундай дискриминация институционал сиёсатда ва амалиётда “одатий стигма”ни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундай ҳолат сил касаллиги билан оғриганлар антидискриминацион сиёсат ёки дискриминация билан курашиш жараёнига олиб келиши мумкин. Инсонлар дискриминациясининг бундай мисоллари, яъни сил касаллиги билан оғриганлар дискриминацияси қўйида кўрсатилган.

Тиббий муассасаларда беморга ғамхўрлик қилиш даражасини камайтириш, даволашдан бош тортиш, беморнинг розилигисиз анализ топшўириш, рентген қилдириш, сил касаллиги кўринишлари топилганда махфийликни бузиш, қариндошларига ва ички ташкилотларга беморнинг бўлишли натижаси тўғрисидаги маълумотларни бериш, тиббиёт ходимлари томонидан инсон шаънига доғ туширувчи салбий муносабатда бўлиш ҳолатлари;

Иш жойларда сил касаллиги билан оғриган шахсларни ишдан ҳайдаш, уларни пенсион схемадан чиқариб ташлаш ва касалликлар бўйича нафақа олиш схемасига қўшиб қўйиш ҳолатлари;

Мактабда сил касаллиги бўлган болаларни қабул қилишдан бош тортиш ёки ўқитувчиларни ишдан бўшатиш ҳамда қамоқхоналардасилгачалинган инсонларни жамоа билан биргаликда ишлашдан маҳрум қилиш ҳолатлари бўлиши мумкин.

Бир сўз билан айтганда, сил касаллиги билан оғриган беморларда учрайдиган стигмани олдини олишга, уларни соғлом ҳаётга қайтаришга ҳамда жамиятда стигма ва дискриминация каби одатларга чек қўйишга ҳар бир инсон масъулдир.

Дилрабо КУРЯЗОВА,

журналист