Мутахассисларнинг таъкидлашича ўпкадан ташқари сил касалликлари орасида ичак сили нисбатан кам учрайдиган тур ҳисобланар экан. Ҳозирги кунда ушбу патологиянинг тарқалиши 100 минг аҳолидан 45 нафарини ташкил этиши таъкидланмоқда. Хоразм вилояти силга қарши курашиш диспансери ўпкадан ташқари сил касалликлари бўлими мудири Ҳамдам Матқурбонов билан ичак сили хусусида суҳбатлашамиз.

Ичак сили нима, унинг келиб чиқиш сабаблари ва белгилари қандай?

Биласизми, ўпкадан ташқари бошқа аъзолар силини аниқлаш анчайин мураккаб жараён саналади. Кўпчилик инсонлар ўпкадан ташқари сил касалликлари ҳақида тушунчага эга эмаслиги туфайли кўпгина муаммолар келиб чиқаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хусусан ичак силида ўзига хос симптомлари бўлмаганлиги боис уни аниқлашда баъзибир тушунмовчиликлар келиб чиқади. Унинг кўп хусусиятлари бошқа касалликларда ҳам учрайди. Шунинг учун касалликни бошқа хил касалликларга даволаш каби ҳолатлар кузатилади.  Ичак туберкулези сил микобактериялари томонидан юзага келадиган сурункали юқумли касалликдир.  Ичак силида ҳазм қилиш аъзолари, қоринпарда ва қоринпарда орқаси бўшлиғи аъзоларининг специфик шикастланишидир. Касаллик  кўп ҳолларда жарроҳлик муолажалари ўтказилганда аниқланилади. Ичак сили асосан қон ва кантакт йўли орқали тарқалади. Касаллик тинка-мадор қуриши, терлаш, субфебрил иситма, уйқусизлик, бош оғриғи, диспепсия, интаксикция жараёни билан кечади. Ичак силига ташхис қўйишда ичакнинг рентгенологик текшируви, эндоскопик биопсия, қорин бўшлиғи органларининг ультратовуш текшируви, компьютерли томография текширувларидан ўтказилади. Ушбу патологиянинг ривожланиш сабаблари сил микобактериялари тўғридан-тўғри ичак мукозига киришидир. Ичак силига ташхис қўйишда фтизиатр, хиррург ва гастроэнтеролог шифокорларига суянилади. Касаллик ривожланишининг биринчи босқичида гранулёмлар шиллиқ қават эпителийси остида шакилланади. Ушбу даврда касалликнинг клиник кўриниши қориндаги оғриқлар билан таснифланади. Шунингдек беморда кўнгил айниши, ич қотиши ёки суюқ келиши каби ҳолатлар ҳам кузатилиши мумкин.

Юқорида ичак силига ташхис қўйиш мураккаб жараён,-дея таъкидлаб ўтдингиз, қайси тиббий текширувга  асосан ичак силига аниқ ташхис қўйиш мумкин?

Ушбу касалликни аниқлаганда, ичак сили бўйича мутахассиснинг эҳтиёткорлиги муҳим саналади. У беморда кечаётган турли клиник белгиларни синчиклаб ўрганиши лозим. Оғриқларнинг жойлашган нуқталари муҳим рол ўйнайди. Кўпинча ичак силида ўнг ёнбош соҳасида оғриқлар, беморни турли хил  ноаниқ белгилар қийнайди. Гастроэнтерологнинг консултацияси маълум яллиғланиш мавжудлигини тахмин қилиш имконини беради. Касалликнинг бошида ташхис қўйишда қийинчиликлар юзага келади, чунки ичак силининг бошланғич даврида сиптомлар кам учрайди. Касалликнинг кеч даврида ҳам клиник манзара ҳар хил бўлганлигидан аниқ ташхис қўйиш қийинчилик туғдиради.  Ичак чилида Копрологик текшируви ўтказилиб, ушбу текширув тури  ошқозон бузилишининг турини аниқлаш имконини беради. Ичак силини ташхислашда туберкулин тестлари муайян аҳамиятга эга бўлсада,  ярмидан камроқ миқдорда ижобий натижа олиш имконини беради. Шунингндек, ичак силига ташхис қўйишда рентгенологик текширувларнинг ҳам аҳамияти катта ҳисобланади.  Шуни таъкидлаш лозимки, ичак сили хуруж ва ремиссия даврлари билан кечади. Тинмай ўнг биқин оғрийди. Кўпинча ич кетади ва қорин қаппаяди. Қорин пайпаслаганда юмшоқ, ўнг биқинда оғриқ бўлади, перкуссияда кепчиш бўлади. Ёнбош ичакнинг терминал қисми қаттиқлашган бўлиб, пайпаслаганда худди арқонни эслатади. Ичак силида ичак тутилиши, яранинг тешилиши, қон оқиши ва перитонит каби асоратлари бўлиши мумкин. Кейинги йилларда ичак силини ташхислашда эндоскопик, ультратовуш текширувлар ва диагностик лапароскопик кенг қўлланиляпти.

Касалликни даволаш жараёни қандай олиб борилади?

Ичак сили ташхиси қўйилган беморларни даволаш ишлари силга қарши курашиш диспансерида олиб борилади. Сил касаллигига қарши препаратлар қўлланилади. Патогенетик ва симптоматик даволаш тадбирлари – иммунтерапия ўтказилади.  Шунингдек, ичак силини даволашда овқатланиш рациони ҳам катта аҳамиятга эга. Беморга парҳезбоп таомлар ва витаминлар  буюрилади. Зарурат туғилганда спазмолитиклар қўллашдан иборат. Агарда касаллик ўз вақтида аниқланса, асоратсиз бутунлай даволаш имконини беради. Шуни унутмаслик лозимки, энг аввало соғлик истаган инсон соғлом турмуш тарзига риоя этиши лозим. Ичак сили ҳам носоғлом турмуш кечириш оқибатида келиб чиқади.

Керакли маълумотларингиз ва мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

Азизлар унутманг бизга берилган барча қийинчиликлар синовдир. Биз ўша синовларни метин ирода билан енга олсак албатта муваффақиятга эришамиз.

Мафтуна Рўзиматова cуҳбатлашди.